Кобулда Толибон бош вазири ўринбосари ва Эрон элчиси ўринбосари мулоқот қилдилар
(last modified Wed, 15 Dec 2021 12:54:18 GMT )
декабр 15, 2021 17:54 Asia/Tashkent
  • Кобулда Толибон бош вазири ўринбосари ва Эрон элчиси ўринбосари мулоқот қилдилар
    Кобулда Толибон бош вазири ўринбосари ва Эрон элчиси ўринбосари мулоқот қилдилар

Толибон муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари ва Кобулдаги Эроннинг Кобулдаги элчиси ўринбосари учрашганида турли масалаларни муҳокама қлишди.

Толибон муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари Мавлавий Абдусалом Ҳанафий бугун Кобулда Эроннинг Афғонистондаги элчиси ўринбосари Ҳасан Муртазавий билан учрашганида Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузуш ҳаракатлари давом этмоқда ва  яқинда янги хабарлари тарқатилади деб айтди.

 Мавлавий Абдусалом Ҳанафий  Афғонистондаги янги сиёсий даврларда баъзи ўзгаришларга ҳам тўхталиб, Афғонистон мамлакатининг яримидан кўпроғида қизлар барча босқичларда мактабга боради ва бу тез орада бутун мамлакатнинг барча вилоятларида амалга оширилади деб маълум қилди.

Толибон муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари, ҳам АҚШ  афғонистонликларнинг иқтисодий муаммоларини кўриб туриб иқтисодий босимлар орқали афғон халқининг бойликларини тўсиб қўйишда давом этмоқда деб таъкидлади.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси ўринбосари, Ҳасан Муртазавий ҳам Толибоннинг ушбу етакчиси билан мулоқотида  ўзаро ҳамкорилклар ва  Эроннинг қиш фасли остонасида Афғонистон халқига гуманитар ёдамларини етказилишини давом этишини баён этди.

Эроннинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакилигинг Кобулга қилган сафаридаги иқтисодий келишувларин сўраб сураштириш  икки томон маслаҳатлашувлар мрказида жой олган ошқа мавзулардан эди.

 

Ёрлиқ