декабр 25, 2021 13:43 Asia/Tashkent
  • Хатибзода Британиянинг Эрон имкониятлари ҳақидаги аралашиш позициясига аксиламал кўрсатди
    Хатибзода Британиянинг Эрон имкониятлари ҳақидаги аралашиш позициясига аксиламал кўрсатди

Эрон ТИВ матбуот котиби сўзлаган нутқида, Британия ТИВ раҳбарини Эроннинг мудофаа салоҳияти борасидаги интервенсион позициясига аксиламал кўрсатди

Кеча Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода,  Британия ТИВ раҳбарининг Эрон мудофаа қобилиятига аралашиш ползициясига  билдирган муносабатида,  Эрон халқаро қонун-қоидалар доирасида ҳам ўзининг мудофаа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади, шунинг учун нафақат бундай позицияси ва баёнотлари  Эроннинг ички ишларига аралашишдир балки Лодоннинг иккиёқлама сиёсатларидандир деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби, Британия  чексиз бир рақобатларда, Ғарбий Осиё  ва дунёдаги бошқа минтақаларига энг ҳалокатли қуролларни экспорт этиши  ва ОКУЧ каби ҳарбий битимлар қоидаларига эътиборсизлик кўрсатаётган ҳолда, Эроннинг оддий ҳарбий машқларидан хавотирланиш билдирмоқда деб қўшимча қилди.

 У шунингдек  Халқаро атом энергияси агентлигининг кўпла ҳисоботлари ва  минглаб соатлик текширувлар асосида Эрон ядровий дастурларини тинч мақсадга қаратилгани ва Эрон ҳам  ядровий энергиядан ракета дастурларини лойиҳалаштириш учун ҳарбий фойдаланиш режасига эга эмас деб аниқлик киритди.

Хатибзода ўз сўзларининг бошқа қисмида, Британия давлати  Эроннинг ракета дастурларининг БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюцияси ва унинг бандларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ҳамадан яхши билади деб баён этди.

Эрон ТИВ наттоғи сўзларининг бошқа қисмида,  Эрон ўзининг мудофаа дастури учун ҳеч кимдан рухсат сўрамайди ва бу борада музокаралар олиб бормайди деб айтди.

Британия ТИВ-и Эрон мудофаа қобилиятига интервенсион позициясида  тарқатган баёнотида,  Эроннинг ракета кучлари ва  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси машқларида баллистик ракеталаридан фойдалаганидан хавотир билдирди.

 

Ёрлиқ