Эрон: Қозоғистонга тезроқ тинчлик қайтишига умид қиламиз
Эрон ТИВ наттоғи, имкон қадар тезроқ Қозоғистонга тинчлик қайтишига умид билдирди.
Эрон ТИВ матбуот котиблиги хабарига кўра, бу вазирлик матбкот котиби Саъид Хатибода бугун Қозоғистонда давом этаётган сўнгги воқеаларга нисбатан билдирган муносабатида, дўст, қардош ва қўшни давлат ҳукумати ва зиёли халқи ўз муаммо ва низоларини чет эл аралашувисиз тинч йўл билан миллий манфаатларидан келиб чиққан мулоқот орқали ҳал қилиши мумкин деб изоҳлади.
Хатибзода ўз сўзларида Қозоғистоннинг барқарорлиги ва хавфсизлиги Эрон учун муҳим эканлигига тўхталиб, хорижий агентлар томонидан суиистеъмол қилишга ўрин бўмаслиги керак деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ вазирлиги матбуот котиби шунингдек, Теҳрон ҳукуматини Қозоғистондаги мавжуд воқеаларни диққат бибан кузатиб бораётганини баён этиб, бу мамлакатга тинчлик имкон қадар тезроқ қайтишига умид қилдмоқда деб эълон қилди.