Эрон энергетика вазири ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири билан маслаҳатлашди
(last modified Sun, 09 Jan 2022 11:48:16 GMT )
Январ 09, 2022 16:48 Asia/Tashkent
  • Эрон энергетика вазири ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири билан маслаҳатлашди
    Эрон энергетика вазири ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири билан маслаҳатлашди

Эрон энергетика вазири Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири билан томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

Эрон Энергетика вазирлиги ахборот сайтининг хабар қилишича  Эрон энергетика вазири Алиакбар Меҳробиён Тожикистон энергетика ва сув захиралари вазири Далер Жумъа билан телефон орқали суҳбатида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ҳамда икки томон алоқаларни кенгайтириш масалаларни муҳокама қилди.

 Эрон ва Тожикистон қўшма иқтисодий ҳамкорликлар комиссиясининг эронлик раиси, Алиакбар Меҳробиён  телефон орқали бу суҳбатида  икки мамлакат ўртасидаги яхши алоқаларни олқишлаб, Теҳрон давлатини  олдинги келишувлар арсасида  тожик ҳамкасби таклиф филган соҳаларда алоқаларни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

 Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жумъа ҳам  телефон орқали суҳбатида  турли соҳалар айниқса, Эроннинг қуёш, нефт ва газ электр станциялари қурилишдаги ҳамкорлиги бўйича алоқаларни  давом эттиришга чақирди.

Далер Жумъа  Эрн компаниялари қуёш электр станциялари қурилишидаги катта потенсиалларига ҳам тўхталиб, Эрон томони сармояси билан Тожикистон шимолидаги ҳудудларда қуёш электр станциялари қуилишида иштирок этишга даъват этди.