Теҳронда Толибон ТИВ раҳбари ва Аҳмад Масъуднинг мисли кўрилмаган учрашуви бўлиб ўтди
Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий Теҳронга ташриф буюрганида Афғонистон қаршилик ҳаракат етакчиси Аҳмад Масъуд ва собиқ қўмондон Исмоилхон билан мулоқот қилди.
Толибон муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида, Эрон расмийлари билан учрашиб мулоқот қилиш мақсадида Теҳронга сафар қилган Амирхон Мутаққий Афғонистоннинг жиҳод даврасидаги етакчи қўмондони Исмоилхон ва жиҳод даврасидаги машҳур қўмондон Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли ва Толибон давлати мухолифатларидан бири Аҳмад Масъуд билан учрашиб музокара ўтказганини эълон қилди.
Толибон матбуот котиби Билол Каримий ҳам бу хусусда учрашувда Исмоилхон ва Аҳмад Масъудга хавотирсиз мамлакатга қайтишларига ишонч билдирган деб қўшимча қилди.
Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққийни Аҳмад Масъуд билан учрашганини Панжшер жабҳаси наттоғи рад этди, аммо бугун Эрон ТИВ матбуот котиби, бу хусусдаги суҳбатида Эрон Афғонистоннинг турли гуруҳларига мезбонлик қилади ва бу сафарда Эрон музокараларининг мезбони эди ва бу етакчилар ўртасида яхши музокара ўтказилди ва унинг натижасида Афғонистон халқи учун ёрқин келажак олиб келишига умид қиламиз деб таъкидлади.
Саъид Хатибзода шунингдек Толибн гуруҳини Эрон томонидан тан олиниши хусусидаги мавзуга ҳам тўхталиб, биз бугун уша нуқтада эмасмиз, Афғонистонда янги ҳукуматга олиб келиши мумкин бўлган таркиибй қисмлар ва хусусиятлар аввалги йиғилиши ва музокараларида айтиб ўтилган ва Афонистоннинг бошқарув органи нимага эришиши кераклигини аниқлашдир деб қайд этди.