Аҳмад Масъуд: Толибон золимлик, зўравонлик ва жаҳолатини давом эттирмоқда
(last modified Mon, 05 Dec 2022 08:07:40 GMT )
декабр 05, 2022 13:07 Asia/Tashkent
  • Аҳмад Масъуд: Толибон золимлик, зўравонлик ва жаҳолатини давом эттирмоқда
    Аҳмад Масъуд: Толибон золимлик, зўравонлик ва жаҳолатини давом эттирмоқда

Афғонистон Миллий Қаршилик фронти раиси Аҳмад Масъуд Толибон ҳаракатини яна танқид қилиб, қачонки бу гуруҳ оқилона ва мантиқий йўлини қабул қилишга тайёр бўлса, биз улар билан музокара қилишга тайёрмиз деб айтди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Аҳмад Масъуд сўзлаган нутқида, Толибон ҳаракатини ўзининг зулм, истибдод, зўравонлик ва жаҳолатини давом этирар экан, бизда ҳарбий усулни қўллаш ва ўзимини ҳимоя қилишдан бошқа чорамиз йўқ лекин агар ҳар қандай вақтда оқилона ва мантиқий йўлни қабул қилишга тайёрласа Миллий қаршилик фронти музокаралар ва суҳбат қилишга тайёр деб маълум қилди.

Афғонистон Миллий Қаршилик жабҳаси раиси ҳозирги босқичда географияни олиб туманлар ва эҳтимол вилоятлар марказларини олиш бизнинг кучимиз доирасидадир, лекин бу бизнинг стратегиямизнинг бир қисми эмас деб таъкидлади.

У шунингдек ҳозирда  салоҳиятини ошириш ва қаршиликни қўллаб-қувватлаш устида ишлаётгани ва шу билан бирга сиёсий ечим топишга ҳаракат қилишда давом этаётганини қўшимча қилди.

Аҳмад Масъуд ўз сўзларида Толибон ҳеч нарсани ўзгартирмаганини аниқладик, аммо улар ҳали ҳам бирёқламалик, тошбўрон қилиш ва автократия сиёсатига урғу беришмоқда деб изоҳлади.

Толибон ҳаракатини Афғонистонда ҳукмронлик қила бошлаганидан кейин Аҳмад Масъуд бошчилигидаги қаршилик жабҳаси Панжшир, Бағлон ва Тахор вилоятларининг бир қисмида толибларга қаршилик кўрсатишда давом этди аммо бу жабҳа ўз қўл остидаги географияни кенгайтира олмаган.