Аҳмад Масъуд яна Толибон ҳаракатини танқид қилди
(last modified Thu, 01 Dec 2022 07:11:31 GMT )
декабр 01, 2022 12:11 Asia/Tashkent
  • Аҳмад Масъуд яна Толибон ҳаракатини танқид қилди

Афғонистон Миллий қаршилик фронти раҳбари ҳозир Афғонистон минтақавий ва халқаро террорчиларни тайёрлаш ва ёллаш майдонига ҳамда мазлум Афғонистон халқ учун катта қамоқхонага айланган деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  кеча  Тожикистон пойтахти Душанбе  шаҳри мезбонлигида ўтказилган " Ҳирот  хавфсизлик мулоқоти" ” 10- халқаро конференциясида Афғонистон Миллий қаршилик фронти  етакчиси Аҳмад Масъуд чидаб бўлмас сиёсий ва иқтисодий шартларга қарамай, Афғонистон халқи Толибон ҳукуматига қаршилик кўрсатишда давом этиб эркинлик ва тенглик ғояларига содиқлигини изҳор қилмоқда деб таъкидлади.

Аҳмад Масъуд Душанбе шаҳрида ўтказилган икки кунлик анжуманда Афғонистондаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиш ва муаммоларга ечим топиш мақсадида Толибон ҳаракати ислом ва халқаро таълимотлар ва меъёрларга қарши ҳаракат қилмоқда ва репрессив ва экстремистик ёндашувларга амал қилмоқда деб қўшимча қилди.

Афғонистон Миллий қаршилик жабҳаси шунингдек Афғонистон халқининг хоҳиш-иродасига асосланган кенг қамровли ҳукумат барпо этиш зарурлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида турли давлатлардан 120 нафар вакили иштирокида икки кунлик " Ҳирот хавфсизлик мулоқоти" конференцияси ўтказилмоқда  ва бу конференцияда инклюзив ҳукуматни яратиш Афғонистон муаммолариниг ягона ечими сифатида эслатилди.