Қозоғистоннинг Эрондаги элчиси: Қозоғистон шаҳарларида тинчлик ўрнатилган
-
Қозоғистоннинг Эрондаги элчиси: Қозоғистон шаҳарларида тинчлик ўрнатилган
Қозоғистоннинг Эрондаги элчиси бу мамлакат шаҳарларида тинчлик қайтгани ва тинчликпарвар кучлар 10 кундан сўнг Қозоғистонни тарк этишлари кераклигини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистоннинг Теҳрондаги элчиси, Асхат Уразбай бу мамлакатдаги сўнгги тартибсизликларга тўхталиб, афсус била айтганда террорчи ва жиноятчи гуруҳлар мамлакатни айрим шаҳарларида содир бўлган нотинчликдан фойдаланган ҳолда бу ҳодисалардан олдиндан хабардор бўлиб қисқа вақт ичида турли шаҳар ва вилоятларида ҳаракатларини бошлашди деб изоҳлади.
Қозоғистоннинг Теҳрондаги элчиси шунингдек хавфсизлик кучлари ўз ишини яхши бажармадилар ва Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари ҳам ҳибсга олинган. Бу ўзгаришлар Қозоғистон хавфсизлик кучларини нафақат террорчиларга қарши керакли чораларни кўрмагани балки улар билан ҳамкорлик қилганга ўхшайдиганини кўрсатмоқда бинобарин уларнинг бу воқелардаги роли ҳам текширилмоқда деб қўшимча қилди.
Қозоғистонниг ушбу дипломати, сўнгги воқеалар Қозоғистондан ташқарида тайёрланган террорчи кучлар томнидан амалга оширилган ва уларнинг аксарияти экстремистик тўдалар ва гуруҳларда фаол қатнашган.
У сўзларининг бошқа қиммида тинчликпарвар кучларнинг иштирокига ҳам тўхталиб, айни пайтда 2 минггга яқин ҳарбийлар КХШТга аъзо давлатлар -Арманистон, Россия, Белорус, Тожикистон ва Қирғизистондан Қозоғистонга келган ва бу кучлари ўн кундан кейин Қозоғистонни тарк этишади чуни хавф хатар бартараф этилган деб аниқлик киритди.