Январ 15, 2022 16:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ва Хитой ўртасидаги 25 йиллик келишув бугундан бошлаб кучга киради
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ва Хитой ўртасидаги 25 йиллик келишув бугундан бошлаб кучга киради

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Хитойга сафарининг якунида бу ташриф чоғида икки томон кеча икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик бўйича кенг қамровли келишувни амалга ошириш бошланганини эълон қилишга келишиб олишди деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Хитой ТИВ раҳбари билан учрашуви якунида, бу ташриф давомида  томонлар ўзаро 25 йиллик кенг қамровли стратегик ҳамкорлик шартномасини амалга ошириш ва ишга тушириш бошланганини эълон қилишга келишиб олдик деб қайд этди.

Кун тартибидаги бошқа масалалар қаторида 25 йиллик келишувни амалга ошириш ва турли минтақавий ва халқаро масаларани амлага ошириш учун Эроннинг Хитой раҳбарига ёзма хабарини етказдик деб баён этди Абдудлоҳиён.

Эрон ТИВ раҳари  санкцияларни бекор қилиш бўйича Вена музокаралари мавзусида батафсил музокара олиб борганини билдириб, Хитойнинг Венадаги вакили  Россия вакили билан бирга Эроннинг ядровий ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва санкцияларнинг бекор қилинишини ҳимоя қилишда ижобий рол ўйнашди деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, Ғарб томони реалистик нуқтаи назар билан ва Эрон халқининг ҳуқуқ ва манфаатларини акс эттирувчи яхши келишувга эришиш мақсадида Вена шаҳрида бўлиб ўтган музокараларни кузатиб ташаббус кўрсатишга умид қиламиз деб қайд этди.

 Амир Абдуллоҳиён сўзлари якунида  Эрон Ислом республикаси қисқа муддат ичида яхши бир келишувга эришишни олқишлади аммо бу масала Ғарб давлатларига ҳам боғлиқдир деб айтди.

Ёрлиқ