Январ 16, 2022 16:10 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: қочқинлар ва санкциялар масаласини кўриб чиқмасдан Сурия инқирозини ҳал қилиб бўлмайди
    Амир Абдуллоҳиён: қочқинлар ва санкциялар масаласини кўриб чиқмасдан Сурия инқирозини ҳал қилиб бўлмайди

Эрон ТИВ раҳбари Сурияга қарши қўлланган санкциялар ва қочқинлар масаласини инобатга олмасдан бу мамлакат инқирозини тўғри йўлга йўналтириб бўлмайди деб таъкидлади.

 Сурия ўзгаришлари хусусида фикр алмашиш мақсадида Теҳронда бўлиб турган Сурия ишларидаги БМТ Бош котиби махсус вакили Гейр О Петтерсон  бугун Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  бу учрашувда  Суриядаги тинчлик , осойишталик ва миллий музокараларга ёрдам бериш учун БМТ Бош котибининг вакилига миннатдорчилик билдириб, Эроннинг Суриядаги тинчлик ва барқарорликка эришиши йўлидаги мувафаққият учун самимий саъй -ҳаракатларини таъкидлади.

 Амир Абдуллоҳиён Эроннинг Сурия инқирозининг сиёсий ечими борасидаги нуқтаи назарига урғу берган ҳолда, БМТнинг Суриядаги ўзгаришлар бошидан буён сиёсий ечим изланишнинг бир қисми бўлганини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ кучларининг Сурияда ноқонуний иштироки шунингдек Исроил режимининг бу давлатга ҳужумларини Суриядаги сиёсий ечим жараёнини издан чиқаришда айблаб, халқаро ҳамжамият ва БМТнинг бунга эътибор қаратиши зарурлигини ҳам қўшимича қилди.

БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили ҳам Суриядаги вазиятни барқарор сифатида баҳолаб, ҳозирги вазиятда ҳеч бир томон бу мамлакатда режим ўзгартириш ҳақида гапирмаяпти деб айтди.

Гир Петерсон ўз сўзларида  Суриянинг миллий суверенитети, сиёсий тузуми ва ҳудудий яхлитлигини сақланишини ҳам баён этди.

 

Ёрлиқ