Эрон Ислом инқилобининг "Фажр ўн кунлиги” бошланди
-
Эрон Ислом инқилобининг \"Фажр ўн кунлиги” бошланди
Бугун (сешанба), ҳижрий 1400-йилнинг 12-баҳмани, милодий 2022-йил 1-февралда, Эрон Ислом инқилобининг муборак Фажр ўн кунлиги бошланди.
Бундан 43 йил муқаддам ана шундай кунда, ҳижрий 1357-йилнинг 12-баҳман куни (1979-йил 1-феврал) Эрон Ислом Жумҳуриятининг буюк асосчиси Имом Хумайний (р.а.) ўн беш йиллик қувғин ва сургундан сўнг, халқнинг қизғин кутиб олишлари остида, Эрон тупроғига қадам қўйдилар.
Имом Эронга келганидан 10 кун ўтиб, 1979-йил 11-февралда Эроннинг шонли ислом инқилоби ғалаба қозонди.
Шу сабабли, имом Хумайний Эронга келган кун яни 12-баҳмандан то Ислом инқилоби ғалаба қозонган кун бўлмиш 22-баҳманга қадар бўлган муддат “Фажр ўн кунлиги” деб номланади. Ҳар йили шу кунларда Ислом инқилоби ғалабасига бағишланган махсус тантаналар ва маросимлар нишонланади.