Пезешкиян: Эрон АҚШ ва Европа босими ҳамда ортиқча талаблари олдида бош эгмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98714-Пезешкиян_Эрон_АҚШ_ва_Европа_босими_ҳамда_ортиқча_талаблари_олдида_бош_эгмайди
Эрон Ислом Республикаси Президенти айтди: Бугун дунё кўриши керакки, Эрон халқи ўз инқилобини асраш, тизим раҳбарига итоат қилиш ва ўз қадриятлари ҳамда шарафли юртини ҳимоя қилиш учун мамлакат бўйлаб миллионлаб сафларда майдонга чиққан.
(last modified 2026-02-11T10:27:37+00:00 )
феврал 11, 2026 14:24 Asia/Tashkent
  • Пезешкиян: Эрон АҚШ ва Европа босими ҳамда ортиқча талаблари олдида бош эгмайди
    Пезешкиян: Эрон АҚШ ва Европа босими ҳамда ортиқча талаблари олдида бош эгмайди

Эрон Ислом Республикаси Президенти айтди: Бугун дунё кўриши керакки, Эрон халқи ўз инқилобини асраш, тизим раҳбарига итоат қилиш ва ўз қадриятлари ҳамда шарафли юртини ҳимоя қилиш учун мамлакат бўйлаб миллионлаб сафларда майдонга чиққан.

«Масъуд Пезешкиян» Эрон Ислом Республикаси Президенти чоршанба куни, Ислом инқилобининг ғалабасининг қирқ еттинчи йиллиги муносабати билан, Теҳроннинг Озодлик майдонида йиғилган 22 Баҳман юриш иштирокчилари улкан йиғинида шундай деди: Эрон халқи адолат қарор топсин, Эрон мустақил бўлсин ва жаҳонга эронликлар ўз қудрати, иродаси, илми ва санъати билан ўз мамлакатини барпо этишга, иззат ва озодликни таъминлашга қодир эканини кўрсатиш учун қўзғолон қилди.

Парс Туди хабар беришича, Эрон Президенти таъкидлади: АҚШ ва Европа Эрон Ислом инқилобини тиз чўктириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширди, аммо муваффақ бўлолмади; саккиз йиллик урушни бизга юклади, Саддомни қўллаб-қувватлади, Эронни бўлиб ташлаш ва босиб олишга уринишди, аммо эронлик ёшлар ўз жонини фидо қилиб, жасорат билан мамлакат, тизим ва инқилобни ҳимоя қилди.

Пезешкиян таъкидладки, ўтмишда бир гуруҳ Эрон номи билан мамлакатнинг барча манбаларини талон-торож қилиб олиб кетган ва бугун ҳам мамлакатни бошқариш қобилияти борлигини даъво қилмоқда. У қўшимча қилди: Эроннинг фахрли шаҳидлари ўз жонидан бошқа сармояга эга эмас эди ва уни ҳам ватан йўлида, бу мамлакатнинг юксалиши учун фидо қилди. Бу шаҳидларнинг шаҳодати шуни кўрсатадики, душманлар айнан шу мамлакат учун бор вужуди билан хизмат қилишга тайёр бўлганларни нишонга олади.

Эрон Президенти минтақа ва исломий мамлакатларнинг душманлар фитналарини барбод қилишдаги ролини муҳим деб баҳолади ва қўшимча қилди: Минтақа мамлакатлари бирин-кетин телефон мулоқотлари орқали ўз ташвиш ва позицияларини биз билан баҳам кўрарди. Шу йўлда Туркия, Қатар, БАА, Покистон, Саудия Арабистони, Миср ва бошқа минтақа давлатлари раҳбарлари ва амирларига миннатдорчилик билдираманки, улар Эрон ҳақида қайғуриб, масалаларни тинч ва дипломатик йўл билан ҳал этишга интилди, токи Исроил режими ва АҚШ ўз ёвуз режаларини амалга ошира олмасин.

Пезешкиян таъкидлади: Эрон АҚШ ва Европа зўравон талабларига бош эгмайди; биз ядровий қурол изламаймиз ва текширувдан ўтишга тайёрмиз; минтақа мамлакатлари билан тинчлик ва барқарорлик йўлида мулоқот олиб бормоқдамиз.Эрон Ислом Республикаси Президенти, минтақага бегона кучлар ҳузурига эҳтиёж йўқлигини таъкидлаб, шундай деди: Халқаро қонунлар ва Эрон ҳуқуқлари доирасида мулоқотга тайёрмиз ва Инқилоб раҳбари белгилаган қизил чизиқлардан четга чиқмаймиз.

*Миллионлаб эронликларнинг Ислом инқилоби ғалабасининг қирқ еттинчи йиллигини нишонлаш юришида иштироки