Амир Абдуллоҳиён: Ғарбнинг аниқ ва реал ҳаракатларисиз музокараларда олға силжиб бўлмайди
(last modified Wed, 09 Feb 2022 08:13:13 GMT )
феврал 09, 2022 13:13 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Ғарбнинг аниқ ва реал ҳаракатларисиз музокараларда олға силжиб бўлмайди
    Амир Абдуллоҳиён: Ғарбнинг аниқ ва реал ҳаракатларисиз музокараларда олға силжиб бўлмайди

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатда Эрон имкон қадар тезроқ яхши келишувга эришишга тайёр эканини айтиб, аниқлик киритди: Ғарб томонидан аниқ ва реал ҳаракатларсиз музокараларда олға силжиб бўлмайди.

Эрон ташқи ишлар вазири Россиянинг Эрон ядро дастури бўйича позициясини конструктив деб билар экан, Эрон Ислом Жумҳурияти ўз манфаатлари ва ҳуқуқлари доирасида қатъият билан яхши келишувга эришмоқчи эканини таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён бу суҳбатда шундай деди:Эрон Ислом Жумҳурияти имкон қадар тезроқ шундай келишувга эришишга тайёр. Аммо Ғарбнинг реализми ва уларнинг аниқ ва реал ҳаракатларисиз музокаралар олға силжимайди.

Эрон ташқи ишлар вазири санкцияларнинг самарали тарзда бекор қилиниши жуда муҳим масала эканлигини ва Эрон бу борада Москва ва бошқа томонлар билан маслаҳатлашув ва алоқаларини давом эттиришини таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазири, шунингдек, Ислом инқилоби ғалабаси ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг Миллий куни билан табриклаб, ядровий келишув фаолиятини қайта тиклаш ва ноқонуний санкцияларни бекор қилиш муҳимлигини таъкидлаб, барча томонлар ва биринчи навбатда АҚШ , ўз мажбуриятларига қайтишлари кераклиги айтди.

Лавров шунингдек, Москва ҳар доим ядровий келишувга қарши бузғунчи ҳаракатларни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб келганини ва Эроннинг хавотирларини тушунишини таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазири, шунингдек, Эрон томонининг музокаралар тезлиги ва диққатини ошириш зарурлиги ҳақидаги позициясини олқишлади.

Лавров, Россия Теҳрон билан икки томонлама муносабатларда ўз мажбуриятларини бажаришга тўлиқ содиқ эканини таъкидлаб, икки давлат ўртасида келишилган турли соҳалардаги ҳамкорликни оширишга чақирди.