Трампнинг мағлубиятга учраган сиёсатининг давом этиши Вена музокараларининг силжишига асосий тўсиқдир
(last modified Thu, 10 Feb 2022 07:00:10 GMT )
феврал 10, 2022 12:00 Asia/Tashkent
  • Трампнинг мағлубиятга учраган сиёсатининг давом этиши Вена музокараларининг силжишига асосий тўсиқдир
    Трампнинг мағлубиятга учраган сиёсатининг давом этиши Вена музокараларининг силжишига асосий тўсиқдир

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти шундай деди:Аввалги АҚШ маъмуриятининг муваффақияциз сиёсатининг давом этиши музокараларнинг мақбул ривожланишига асосий тўсиқдир.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий Япония Бош вазири Кисида Фумионинг телефон қўнғироғига жавобан, мамлакатнинг икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорлик даражасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдорлиги ва истак билдирилганини олқишлади: Эрон ва Япония шонли ва тинч сивилизация ва тарихга эга бўлган икки давлат бўлиб, уларнинг мустаҳкамланиши барча халқлар манфаатларига мос келади.

Раисий, АҚШ ҳукуматининг собиқ маъмуриятнинг мағлубиятга учраган сиёсатига амал қилиши музокараларнинг мақбул ривожланишига катта тўсиқ бўлаётганига ишора қилиб, айтди: Эрон Ислом Жумҳурияти, ядровий келишувдан қатъи назар, бошқа давлатлар, жумладан, Япония билан ҳам ўзаро манфаатлар йўналишида ўз муносабатлари ва ҳамкорлик даражасини оширишга тайёр.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти дунёда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик зарурлигини таъкидлаб, шундай деди:Теҳрон ва Токио қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали минтақа ва дунёда тинчлик ва барқарорликни яратиш ва тарғиб қилишда самарали рол ўйнаши мумкин.

Раисий чет эл аралашувини минтақадаги хавфсизликнинг асосий сабаби деб атади ва Яманликликлар ўртасидаги ўзаро музокаралар орқали Яман инқирозини ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади: Бугун Яманнинг золим қамалини бузиш орқали коалиция кучларининг бу мамлакатнинг ҳимоясиз халқини қирғин қилиш ва ўлдиришдаги даҳшатли жиноятининг олдини олиш зарур.

Япония Бош вазири Кишида Фумио ҳам ўз телефон қўнғироғида Ислом инқилоби ғалабасининг йиллиги билан табриклади:Мен Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон-Япония дўстлик гуруҳига раислик қилган давримда Теҳронга бир неча бор ташриф буюрганман ва бугун Бош вазир сифатида икки давлат имкониятларини билган ҳолда муносабатларни ривожлантириш ва қўшма ҳамкорлик салоҳиятини фаоллаштиришга интиламан.