Жаҳон оммавий ахборот воситаларида 22-баҳман маршининг акс этиши
-
Жаҳон оммавий ахборот воситаларида 22-баҳман маршининг акс этиши
Турли мамлакатларнинг инглиз тилидаги оммавий ахборот воситалари Эрон Ислом инқилоби ғалабасининг 43 йиллиги муносабати билан ўтказилган шонли маршларни ёритиб борадилар.
Корона вирусининг авж олиши сабабли кетма-кет иккинчи йил жума куни минглаб автомобиллар ва мотоцикллар 1979 йилги Эрон инқилобининг 43 йиллигини нишонлаш учун маршга чиқди”, — дея хабар беради Ассоcиатед Пресс.
ушбу ахборот агентлиги ёзишича, оломон қўлларида Эрон байроқларини кўтариб, “Америкага ўлим” ва “Исроилга ўлим” деган шиорларни айтиб, халқ инқилоби ва Шоҳнинг ғарб ҳимояси остидаги ҳукуматининг ҳайдалиши ҳамда ислом етакчиларининг ҳокимият тепасига келишини нишонлашди.
Теҳрон аҳолиси Ислом инқилоби ғалабасининг 43 йиллиги муносабати билан автомобил ойнасидан ўз давлатининг уч рангли байроқларини кўтариб, Озоди майдонига йўл олди, деб хабар бермоқда Туркия Анадолу агентлиги. Франс ахборот агентлиги ҳам ўз хабарида Эрон халқи Ислом инқилоби ғалабасининг йиллиги муносабати билан “машиналар рулида” марш ўтказгани ҳақида ёзган.
Хабарда айтилишича, Ислом инқилоби ғалабаси байрамида қатнашганларнинг бир қисми ўтган йиллардагидек пиёда кўчаларга чиққан.Совуқ ҳавога қарамай, мотоцикл ва велосипедда одамлар рамзий Озодлик майдонига етиб келишди, деб хабар берди АФП.
"Бизнинг умидимиз Эроннинг шарқи, ғарби, шимоли ва жанубида ва Эром ҳукумати ҳеч қачон Вена ва Ню-Ёркка кўз тикмайди", - дея Эрон президентининг шонли Эрон инқилоби йиллиги муносабати билан айтган сўзларидан иқтибос келтирди Реутерс.
Эуронеwс ҳам ўзининг арабча сайтида Эрон халқининг шу кундаги шонли юришидан видеорепортажни жойлаштирди.
Бу йилги юришни инглиз тилидаги оммавий ахборот воситаларидан ташқари араб ОАВ мухбирлари ҳам ёритиб боришди.