Эрон давлати Каркукда ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган ҳужумларни қаттиқ қоралади
(last modified Fri, 21 Oct 2016 13:57:33 GMT )
октябр 21, 2016 18:57 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларини Ироқнинг Каркук шаҳрига уюштирган ҳужумлари
    ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларини Ироқнинг Каркук шаҳрига уюштирган ҳужумлари

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларини Ироқнинг Каркук шаҳрига уюштирган ҳужумларини кескин маҳкум этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари дипломатик бош идораси хабарига кўра, бу вазирлик нотиғи Баҳром Қосимий Ироқда террористлар жиноятлари якунланмоқда, шу сабабдан ИШИД террорчилик гуруҳи шармандаларча мағлубиятидан кейин  уч олиш мақсадида тинч аҳолига ҳужум қилмоқда деб таъкидлади.

Қосимий  шунингдек Каркукда амалга оширилган террорчилик ҳужумда шаҳид  бўлган ва жароҳатланган эронликларнинг аниқ сони борасида: Ироқнинг Слаймония минтақасидаги Эрон ислом жумҳуриятининг бош консуллиги ушбу мавзуни сўраб сўраштирмоқда, аммо   дастлабки маълумоларга кўра ҳозиргача 4 нафар эронликлар шаҳид бўлиб 3 нафари жароҳатланган. Янги маълумотларни қўлга киритганимиз билан албатта оммавий ахборот воситалари орқали эълон қиламиз деб қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотғи шунингдек ушбу терактда шаҳид  бўлган эронликлар аҳли- оилаларига чуқур тасаллият изҳор этди.