Эрон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатида Украина вазиятини муҳокама қилишди
(last modified Fri, 25 Feb 2022 09:05:24 GMT )
феврал 25, 2022 14:05 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатида Украина вазиятини муҳокама қилишди
    Эрон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатида Украина вазиятини муҳокама қилишди

Эрон президенти Иброҳим Раисий россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида, Вена музокаралари ва Украинадаги сўнгги вазият юзасидан фикр алмашди.

Ўтган душанба куни Россия президенти Владимир Путин  Ғарб давлатларини Москванинг хавфсизлик хавотирларига эътибор бемаётганини танқид қилиб, Москва Донбасдаги Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамизз Украина шарқидаги Донбаснинг Донецк ва Луганск вилоятлари руслар яшовчи бир қанча тумналардан иборат бўлиб,  2014- йилда Украинада ҳукумат алмашганидан сўнг бир томонлама равишда Киев ҳукуматидан мустақиллик эълон қилганди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Путин Эрон президенти Раисий билан телефон орқали суҳбатида, Эрон президентини  халқаро ҳуқуқ ва Россиянинг Донбас вилоятлари хақларо билан дўстлик ва ҳамкорлик  шартномалари бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ  бу минтақалар аҳолсини ҳимоя қилиш учун  ҳарбий операцияларини бошлагани вазияти ҳақида маълум берди.

Кремль саройи баёноти асосида Эрон президенти ҳам ўз навбатида, Россиянинг АҚШ ва НАТО ҳаракатларини беқарорлашуви бўйича хавфсизлик хавотирларини тушунарли деб атади.

Путин ва Раисий телефон орқали суҳбатида,  Эрон ядровий дастури бўйича кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режасини сақлаб қолиш ва тўлиқ амалга ошириш бўйича дипломатик саъй -ҳаракатларини муҳокама қилишди.

Суҳбатда, Вена музокаралари жараёнида якуний келишувга эришиш минтақавий барқарорлик хавфсизликни сақлашга ёрдам бериши ҳам қайд этилди.

 

Ёрлиқ