март 08, 2022 11:54 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати: Украинадаги урушни тўхтатишга ёрдам беришга тайёрмиз
    Эрон ҳукумати: Украинадаги урушни тўхтатишга ёрдам беришга тайёрмиз

Эрон ТИВ раҳҳари туркиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, Украинада сиёсий ечим ва урушни тугатиш учун сиёсий ташаббусни қўллаб- қувватлашишини баён этар экан, биз бу жаарённи олға силжишига ёрдам беришга тайёрмиз деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча туркиялик ҳамкасби Мавлут Човуш ўғлу билан телефон орқали суҳбатида  икки мамлакат ўртасидаги муносабатлардаги сўнгги ўзгаришлар, аайрим минтақавий ва халқаро  масалалар жумладан Украина инқирозини муҳокама  қилди.

Амир Абдуллоҳиён телефон орқали бу суҳбатида  Анталия Дипломатик Ассамблеяси ва Туркия, Россия ва Украина ТИВ раҳбарларининг 3 томонлама учрашувига мувафаққият тилаб  Анталия Дипломатик Ассамблеясида Эрон ТИВ -дан ҳам бир делегация қатнашишини маълум қилди.

 Суҳбата Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човуш ўғлу ҳам  Украина инқирозининг кучайиши, гуманитар фалокат юзага келиши эҳтимоли ва қочқинлар ва муҳожир оқимининг кучайиб бораётганидан хавотир билдириб,   Россия, Украина ва Туркия ТИВ раҳбарининг 3 томонлама йиғилишдан мақсадни  минтақада оташкесим ўрнатиш ва барқарор тинчлик яратиш эканлигини таъкидлаб,  минтақа вазиятини яхшилашга ҳаракат қилишни ўта муҳим деб атади.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек  Россия ташқи ишлар вазири биланҳам телефон орқали суҳбатида,  минтақавий халқаро ва Вена музокаралари хусусида суҳбатлашди. Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавро  эронлик ҳамкасби Амир Абдуллоҳиён билан телеофн орқали суҳбатига ишора қилиб,  Комплекс ҳаракат режасини тиклаши барча соҳаларда ҳамкорликларни силиқ ривожланишига зиён етказмасдан ҳамда фарқ қўймасдан ва барча томонларга тенг ҳуқуқлар блан таъминлаши керак деб айтди.

Россия ТИВ раҳбари шунингдек эронлик ҳамкасби билан Сурия ва Украина масалалари юзасидан фикр алмашганини маълум қилди.

 

Ёрлиқ