Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг " Нур-2" ҳарбий-сунъий йўлдоши фазога чиқарилди
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг "Нур-2" сунъий йўлдоши орбитага учирилган Эроннинг иккинчи ҳарбий сунъий йўлдоши ҳисобланади.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эроннинг " Нур-2" номли иккинчи ҳарбий сунъий йўлдоши бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпуси кучлари мессенжерлари томонидан учирилди ва ернинг 500 километрлик орбитага муваффаққиятли жойлаштирилди.
Бу ер орбитасига жойлаштирилган Эрннинг иккинчи ҳарбий сунъий йўлдоши ҳисобланади.
Бундан олдин яъне 2020 -йилда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси " Нур-1" сунъий йўлдошини 3 босқиқда сунъий йўлдош ва " Қосед" қўшма ёқилғиси билан орбитага чиқариб, ер атрофида 425 километрлик орбитада жойлаштирганди. Бу сунъий йўлдош илгаригидек ер орбитасидадир.
Бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг " Нур-2" сунъий йўлдошини чиқариши билан Эрон энди ер яқинидаги орбитада иккита ҳарбий суниъй йўлдошга эга бўлди.