Эрон ҳукумати сиоинстик режимнинг Дамашқ атрофига қарши ракета ҳужумини кескин қоралади
Эрон ТИВ матбуот котиби, сўзлаган нутқида босқинчи сионистик режимни Дамашқ шаҳри чеккасига қарши ракета ҳужуми билан боғлиқ жиноий тажовуз, ишғол ва террорни кескин қоралади.
Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода сионистик режим томонидан Сурия пойтахти -Дамашқ шаҳри атрофидаги объектларни ракета орқали нишонга олинишига боғлиқ террорчилик ва жиноятни қоралади. Эслатиб ўтаимз бу террорчилик ҳужумда Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг икки нафар ҳарам мудофаачилари кучлари шаҳид бўлди.
Хатибзода шунингдек босқинчси ва болаларни ўлдирувчи сионистикк режимнинг ушбу қоттилиги жавобсиз қолмаслигини ҳам таъкидлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек Исроил апартейд режмининг инсониятга қарши жиноятари учун жавогар қилишни минтақадаги қаршилик ҳаракати мақсадларидан бири эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз куни кеча, босқинчи сионистик режимнинг Бейрут жанубидан Дамашқ атрофига уюштирган ракета ҳужумида ҳарамларр ва зиёратгоҳлар қуриқлайдиган Эрон ислом соқчилар корпусининг икки нафар жасур аъзоси шаҳид бўлди.
Сионистик режим қирувчи самолётлари айрим пайтлара Ливан ҳаво ҳудуди ёки босиб олинган Голан теппаликлари орқали Суриядаги объектларга ракета зарбалар беради.
БМТнинг Ливандаги тинчликпарвар кучлари ҳам бир неча бор сионистик режим ҳар куни БМТнинг резолюцияларини бузаётгани ва Ливан ҳаво ҳудудини паймол этаётгани ҳақида хабар берган.