март 15, 2022 16:36 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Россия билан ҳамкорликларни кенгайтириш Эрон учун аҳамиятлидир
    Эрон ТИВ раҳбари: Россия билан ҳамкорликларни кенгайтириш Эрон учун аҳамиятлидир

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Москвага сафарида ҳар қандай халқаро ўзгаришлардан қатъий назар Эрон учун Россия билан алоқаларни ривожлантириш жуда муҳим деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиб мулоқот қилиш  мақсадида юқори мартабали делегация бошчилигида Москвага ташриф буюрган Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Россия ТИВ -ида Сергей Лавров билан мулоқот қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Москвага ташрифидан мамнунлигини билдириб, биз Венадаги россиялик музокарачиларнинг Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувга яқинлашишга кўмаклашаётган саъй-ҳаракталари учун миннатдормиз деб аниқлик киритди.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек  бугун Украина, Афғонистон, Яман,Сурия ва Фаластиндаги можаролар ва бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилиш ва маслаҳатлашиш учун муҳим имконият деб қўшимча қилди.

Россия ташқи ишлар вазири  эронлик ҳамкасбини қабул қилганида Вена музокаралани яқинлашаётганини баён этиб, Эрон ва Россия ўртасидаги иқтисодий  алоқларни ўтган йили рекорд даражадаги 80 фоизга етганини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Москвага ташриф буюриб Теҳрон давлатини урушни Украинада ҳам Яманда ҳам Афғонистонда ва дунёнинг бошқа бурчакларида ҳам очиқдан -оқич қоралашишини таъкидлаб, Эрон давлати Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилишининг тарафдори деб айтди.

 

Ёрлиқ