Эрон: Коалиция самолётларининг Каркук шаҳридаги азадорларларга қарата амалга оширган ҳужумини қоралади
(last modified Sat, 22 Oct 2016 14:12:48 GMT )
октябр 22, 2016 19:12 Asia/Tashkent
  • Эрон: Коалиция самолётларининг Каркук шаҳридаги азадорларларга қарата амалга оширган ҳужумини қоралади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий коалиция самолётларининг Каркук шаҳридаги азадорларларга қарата амалга оширган ҳужумини кескин қоралади

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий коалиция самолётларининг Каркук шаҳридаги азадорларларга қарата амалга оширган ҳужумини кескин қоралади. Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўнлаб бегуноҳ Ироқ ҳалқининг шаҳид ва ярадор бўлишига олиб келган ушбу ҳужумни шубҳали деб атади ва ушбу фожеа юз беришига олиб келган сабабларни аниқлашни ҳамда ушбу ҳодиса омилларини ва ижрочиларини жавобгарликка тортиш лозимлигини таъкидлади. Баҳром Қосемий Ироқ давлати ва халқига ҳамдардлик билдириш билан, ушбу мудҳиш қотиллик қурбонларининг яқинларига ва хонадон аъзоларига таъзия билдирди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, азадор ва бегуноҳ одамларга қарата ҳужум қилиш ҳеч қандай баҳона ёки узр сураш билан кечирилмайди ва Ироқнинг азоб-уқубатда қолган халқи террорчилар ҳужумига учрамаслиги керак. Бошқа томондан эса, Ироқда террористларга қарши кураш олиб бориш баҳонаси ва иддаоси билан бош кўтарган ташқи кучлар ҳам бегуноҳ халқни бомбардимон қилиш ҳаракатларини тўхтатишлари лозим.