Инқилоб раҳбари: Эрон миллати зўравон қудратларга қарши курашда тўғри йўлни танлади
(last modified Tue, 22 Mar 2022 08:15:16 GMT )
март 22, 2022 13:15 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: Эрон миллати зўравон қудратларга қарши курашда тўғри йўлни танлади
    Инқилоб раҳбари: Эрон миллати зўравон қудратларга қарши курашда тўғри йўлни танлади

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Афғонистон, Украина ва Яманда содир бўлаётган халқаро муаммоларга тўхталиб, бу ҳодиса-воқеаларнинг барчаси Эрон халқининг зўравон қудратлар ва импера тузумга қарши курашда тўғри танлов қилганининг тасдиғидир деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари идораси маълумотлар сайтининг хабар қилишича кеча Ислом Инқилоби муаззам раҳбари  1401- ҳижрий-шамсий йилнинг биринчи кунида телевидениядаги жонли эфирда  янги ҳижрий-шамсий аср ва Наврўз байрами муносабати билан табриклаб,  содир бўлаётган турли глобат муаммоларга тўхталиб бу муаммоларни  тўғри қарор ва ҳатти-ҳаракат ва чораларга эҳтиёж сезаётганини таъкидлаб, дунёнинг долзарб масалаларига назар ташласак, Эрон миллатининг зўравон қудратлар қаршисида тўғри ва ҳақли  эканлигини яққол намоён бўлади дея изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари ушбу нутқида  Эрон халқининг импера тузумга қарши курашдаги танлови " қаршилик, таслим бўлмаслик ва қарамаликдан воз кечиш, мустақилликни сақлаб қолиш ва тизим ва мамлакатнинг ички мустаҳкамлиги" эканлигини эслатиб, бу қарорлар миллий ва тўғри эди деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  Аллоҳ таоло Эрон миллати учун умид заминларини яратилганини баён этиб, Эрон халқининг ўзига ишонч ва умидларидан душманлар ғазабга келаверсин деб қўшимча қилдилар.

Ул Зот мазлум ва мусулмон Афғонистон мамлакатидаги муаммолари ва АҚШ режими ҳарбийларини 20 йиллик зулм ва жиноятлардан кейин бу мамлакатни шармандаларча тарк этганига тўхталиб, Украина инқирози ҳам янги бир мисолдир. Ғарб томонидан ҳукумат теппасига келтирилган бу мамлакат президенти  уларга нисбатан кескин оҳангда мурожаат қилмоқда деб аниқлик киритдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари  Яман уруши ва ушбу мамлакатнинг чидамли халқининг кундалик бомбардимон этилиши ва бошқа томондан Саудия Арабистонининг  80 нафар ёш ва ўспириннинг бошини танасидан жудо қилганига ҳам ишора қилиб, бу ҳолатларнинг барчаси дунёни ўз қўлига олишга уринаётган "қонҳўр бўрилар"нинг зулм истибдоди ва зулматининг нишонасидир деб қайд этдилар.

Ислом Инқилоби раҳнамоси, Ғарб  ирқчилигининг фош этилишини Украинадаги инқирозларнинг бошқа томони эканлигини эслатиб  қоратанлилар ва оқтанлилар орасида фарқ қўйиш, уларни поездлардан тушириш ва  Ғарбдаги айрим расмийларининг  Ўрта Шарқ ўрнига Европадаги урушдан афсусланишилари, Ғарб давлатларининг очиқ ирқчилигининг намунасидир деб айтдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ғарбдаги икки станрдартли қараш ва сиёсатларнинг бошқа намунасини  уларни турли мамлакатлардаги зулм ва ситамга нисбатан бир- бирига зид позициялари эканлигини таъкидлаб,  агар уларнинг итоаткор мамлакатида зулм содир бўлса, улар ҳеч қандай муносабат билдиришмайди ва ҳар қанча зулмга қарамай, улар ҳам инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилишни иддао қилишади ва бу ёлғон даъво билан мустақил давлатларга босим ўтказишга уринишади деб эълон қилдилар.

Бугун зулм ва зўравонликни замонавий тарихдаги энг шармандали ва шафқатсиз давр бўлиб дунё аҳли бу зулм ва икки стандартли позицияларни бевосита кузатиб бормоқда деб  қўшимча қилдилар Ҳазрат Хоманаий.

Инқилоб раҳбари  ўз сўларининг бошқа қисмида, мамлакат иқтисодиётини АҚШ санкцияларига боғлаб қўймаслик ва санкциялар  бўлганига қадар вазият шундай бўлиши"тўғрисида олдинги йилдаги сўзларини ҳам эсга келтириб, мамлакатдаги янги сиёсатлар АҚШ санкциялари бекор қилинганига қарамай, тараққиётга эришиш мумкинлигини кўрсатди. Ташқи савдони ривожлантирилди, минтақавий шартномалар ва битимлар тузилди, нефт ва бошқа масалаларда ютуқларга эришилди деб урғу бердилар.

Албатта мен ҳеч қандай тарзда санкцияларни олиб ташлашга интилмаслигингизни айтмайман ва бу соҳада ишлаётганлар  ўз ишини давом эттиришлаи керак, лекин бунинг асосийси санкциялар иқтисодиётга катта таъсир кўрсата олмаслиги учун мамлакатни бошқариш керак. Шу сабабдан бу йил ҳам мамлакат иқтисодиётини санкцияларга боғлаб қўймаслик зарурлиги ҳақидаги маслаҳатларимни такрорлайман деб хулоса қилдилар Оятуллоҳ Хоманаий.