Амир Абдуллоҳиён: Эрон яхши, кучли ва мустаҳкам келишувга эришишга тўлиқ тайёр
Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён сешанба куни кечқурун Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Оли-Тани билан телефон орқали суҳбатда Вена музокаралари юзасидан, Эрон халқи ва Эрон Ислом Жумҳурияти манфаатлари масалага эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, Теҳрон яхши, кучли ва мустаҳкам келишувни амалга оширишга тўлиқ тайёр эканлигини маълум қилди.
Қатар ташқи ишлар вазири ҳам, Эроннинг Вена музокараларидаги конструктив ролини олқишлаб, барча томонлар келишувга эришиш учун ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлади.
Ушбу телефон суҳбатида Эрон ва Қатар ташқи ишлар вазирлари икки давлат муносабатларининг ривожланишини кузатиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро майдонларда умумий манфаатдор бўлган масалалар юзасидан фикр алмашиш учун икки давлат ўртасида доимий маслаҳатлашувлар муҳимлигини таъкидладилар.
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён душанба оқшомида Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан телефон орқали суҳбатда Эрон яхши, кучли ва доимий келишувга эришиш учун қатъий эканини таъкидлаб, айтди: Қўшма Штатлар ўзининг яхши ниятини амалда кўрсатиши керак.
Эрон Ислом Жумҳурияти масъулиятли давлат сифатида, АҚШ ядровий битимнинг бузилишида иштирок этганини инобатга олиб, айнан Вашингтон санкцияларни олиб ташлаш орқали келишувга қайтиши кераклигини ва АҚШ мажбуриятларини синаб кўриш механизми бўлиши кераклигини бир неча бор эълон қилган.