апрел 06, 2022 13:01 Asia/Tashkent
  • Заҳро Иршодий: Халқаро ҳамжамиятни сионистик режимга NPTга кириши учун босим ўтказиши керак
    Заҳро Иршодий: Халқаро ҳамжамиятни сионистик режимга NPTга кириши учун босим ўтказиши керак

Эроннинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари кеча халқаро ҳамжимятни сиоинстик режимни ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги битим NPTга зудлик билан қўшишга мажбурлашга чақирди.

Эроннинг БМТдаги вакили ўринбосари Заҳро Иршодий  БМТ " Қуролсизлантириш комиссиясининг йиллик йиғилишида" халқаро ҳамжамиятнинг сионистик режимнинг ядровий дастурига нисбатан сукут сақлашини танқид қилар экан, Халқаро ҳамжамият сионистик режимга NPTга кириши ва Халқаро Атом энергияси бўйича халқаро агентлик текширувларни қабул қилиши учун босим ўтказиши керак деб айтди.

Хонум Иршодий шунингдек дунёдаги ҳозирги геосиёсий инқирозлар ва ядро қуролидан фойдаланиши хавфини таъкидлаб,  Халқаро ҳамжамиятга  ядровий кучларининг бегилланган муддат ичида ядро қуролни йўқ қилиш бўйича ҳааркатлар режасини келишиш учун асосий иродаси зарур деб таъкидлади.

Эроннинг доимий вакили ўринбосари ядровий мамлакатларнинг қурол-яроқ бюджетининг кўпайиши ва ядро қуролдан фойдаланиш чегарасининг пасайтиришини танқид қилиб, бу ғайриинсоний қуролдан фойдаланиш таҳдидларига эътиборсизлик қилмасликни ҳам баён этди.

Иршодий  АҚШ ва Британиянинг тегишли сиёсатини танқид қилиб бундай жараённи қабул қилиб бўлмайдиган ва ядровий  қуролга эга давлатларининг ядро қуролини тарқатмаслик шартномасининг 6 -моддасида кўрсатган мажбуриятларга зид деб атади.

Эронинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари ҳам йиғишида АҚШнинг хориждаги коинотни қуролсизлантириш ва халқаро хавфсизликни таъминлаш йўлидаги тўсиқ сифатида қуролланиш сиёсати ҳақида гапириб, бундай жараённи тўхтатиш зарурлигини ҳам таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ