Эрон президенти: Теҳрон ҳукумати тинч ядро саноатидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди
Эрон президенти ядро ютуқлари кўргазмасига ташрифи чоғида ҳукумат тинч ядровий энергияни қўллаб- қувватлайди деб айтди.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий саммитлар залида ўтган Ядро ютуқлари кўргазмасида қатнашганида мамлакатнинг 9 та янги ютуғини шунингдек ўтган йилардаги бошқа илмий ва тинчликпарвар ютуқларини жумладан Эронда ишлаб чиқарилган сентрафугаларининг турли аводларини яқиндан кўрди.
Эрон президенти, ташрифи чоғида, эронлик ёш олимларнинг ядро соҳасида эришган ютуқларини ўзига ишонч ва ички кучга таяниш рамзи сифатида баҳолаб, бу руҳни мамлакатнинг бошқа тармоқлари ва стратегик соҳаларда ёйишга чақирди.
Иброҳим Раисий ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиши ҳуқуқини таъкидлаб, эронлик ёшлар ва олимларга таяниш ҳар доим ишлайдиган намунадир ва биз бошқа соҳаларда ҳам бу йўналишда бўлишимиз керак деб қўшимча қилди.
Эрон президенти Эрон бошқаларнинг хоҳиши ва ёки фикрига қараб тинч мақсаддаги ядровий тадқиқотлар олиб бормайдиганини эслатиб, олимларнинг атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиши бўйича олиб бораётган тадқиқот ишлари жаддалашиб ҳукумат бу жараённи қўллаб- қувватлайди деб таъкидлади.
Бу ташриф жараёнида Эрон Атом энергияси бўйича ташкилот раҳбари Муҳаммад Исломий ва Эрон фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Сурено Сатторий президентга мамлакатнинг ядро соҳасидаги илмий-техникавий ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.
Эрон Атом энергияси ташкилоти шунингдек бу кўргазмаси давомида 10 000 мегаватт ядровий энергия ишлаб чиқиш, радиациядан фойдаланишни ривожлантириш ва Дорхуинда 360 000 мегаватт қувватга эга барча маҳаллий электр станциясини қуриш бўйича 3 та стратегик режасини эълон қилди.