Эрон ТИВ раҳбари БААлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди
Эрон ва БАА ТИВ раҳбарлари, телефон орқали суҳбатида икки томонлама, минтақавий ва халқарро масалалар жумладан Сурия, ҳамда ишғол қилинган ҳудудлардаги ўзгаришлар ва Вена музокаралари юзасидан фикр алмшадилар.
Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, БААлик ҳамкасби Шайх Абдуллоҳ бин Зоид Ол Наҳённи Муборак Рамазон ойи муносабат билан табриклаб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожланиб бораётганини таъкидлар экан, икки давлат расмийлари ўртасида яхши учрашувлар ва маслаҳатлашувлар йўлга қўйилганини маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари, шунингдек Яманда вақтинчалик оташкесим ўрнатилганини ва Ямандаги гуманитар қамал бекор қилинишига ҳар томоналма сиёсий музокара олиб борилишига умид қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири сионистик режимни минтақадаги барча давлатлар учун таҳдид сифатида билиб, инқироз агентларни минтақада бўлишининг олдини олиши учун ҳаракат қилиш кераклигини маълум қилди.
БАА ТИВ раҳбари Эрон ва Бирлашган Араб амирликлари ўртасидаги чуқур илдиз отган муносабатлар янги йилда янада кенгайишига умид қилди.
Шайх Абдулло бин Зоид Ол Наҳён турли соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожланиши икки давлатнинг манфаатлари муштараклигига ишора қилиб, қўшма ҳамкорликни кенгайтириш имконятларини ҳам қўшимча қилди.
БАА ташқи ишлар вазири минтақадаги янги вазиятга ҳам тўхталиб, БАА ўз ҳудудидан ҳеч бир давлатга қарши ҳар қандай қўпорувчилик ва ёки провакацион ҳаракатларга йўл қўймаслигини таъкидлади.