Эроннинг 900 шаҳар ва қишлоқларида Халқаро Қудс куни намойишлари ўтказилади
Исломий таблиғотларни мувофиқлаштириш кенгаши раиси Халқаро Қудс куни муносабатида, намойишлар Эроннинг 900 шаҳар ва шаҳарчаларида ўтказилишини хабар қилиб, 5000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий фотосуратчилар, мухбирлар ва репортёрлар Қудс кунига бағишланган намойишларни ОАВда ёритадилар деб айтди.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исломий таблиғотларни мувофиқлаштириш кенгаши раиси ҳужжатулислом вал муслимин Муҳаммадҳусейн Мусопур кеча Халқаро Қудс кунига бағишланган матбуот анжуманида, коронавирус авж олгани сабаб икки йиллик танаффусдан кейин Қудс куни намойишлари Эроннинг 900 дан ортиқ шаҳарларида гигиеналик қоидаларга риоя қилган ҳолда йирик масжидлар ва бош майдонлардан ибодат жойларигача ўтказилади.
Ҳужжатулислом Мусопур шунингдек 90 дан ортиқ мамлакатларда Халқаро Қудс куни намойишлари ёки оммавий йиғилишлари шаклида нишонланади. Мусулмон халқлари ва бошқа илоҳий динларнинг аҳли иштирокида Қуддус ва мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг шафқатиз душман яъни сионистик режимни қоралаш мақсадида ўтказилади деб аниқлик киритди.
Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.
2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир.