Эронда Халқаро Қудс куни намойишлари ўтказилди (видео)
(last modified Fri, 29 Apr 2022 06:26:38 GMT )
апрел 29, 2022 11:26 Asia/Tashkent

Эронликларниг кенг қамровли иштироки билан Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри ва бошқа шаҳарларида Халқаро Қудс куни маршлари ва намойишлари ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз бугун 2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир.

Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.

Халқаро Қудс куни марши  сўнгги икки йил давомида коронавирус сабаб автомобилларда ўтказилган Қудс куни бугун  Эрон бўйлаб рўзадорлар иштирокида  ўтказилди.

Бутун дунёдаги Фаластин халқи ва тарафдорлари ҳам Халқаро Қудс куни намойишларида қатнашмоқда.