Эрон ва Тожикистон президентлари телефон орқали суҳбатлашдилар
(last modified Mon, 02 May 2022 07:05:24 GMT )
май 02, 2022 12:05 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистон президентлари: минтақада хавфсизликни таъминлаш учун Теҳрон ва Душанбе ўртасида мувофиқлаштириш зарур
    Эрон ва Тожикистон президентлари: минтақада хавфсизликни таъминлаш учун Теҳрон ва Душанбе ўртасида мувофиқлаштириш зарур

Эрон ва Тожикистон президентлари минтақада хавфсизликни таъминлаш учун икки давлат ўртасида мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Эрон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича,  кеча Эрон президенти  Иброҳим Раисий  тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатида,  Тожикистон презиленти ва халқини  Рамазаон ҳайити муносабати билан табриклаб,  Тожикистон халқининг хавфсизлиги ва фаровонлиги Эрон халқининг хавфсизлиги ва фаровонлигидир деб айтди.

Эрон президенти  Эрон ва Тожикистон ўртасидаги хавфсизликни мувофиқлаширишни  ривожланиришнинг  зарурлига урғу бериб,  Эрон давлати Афғонистондаги хавфсизлик вазиятдан хавотирда деб айтди.

Эрон президенти,  икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар кенгайиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, Тожикистон президентини Эронга ташриф буюришни таклиф қилди ва бу ташриф Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик даражасини оширишга самарали бўлишини таъкидлади.

Тожикистон президенти ҳам Эрон президентининг Теҳронга ташиф буюриш таклифини олқишлаб Эрон халқи ва ҳукуматини Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади.