май 03, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида Рамазон ҳайити намози ўқилди
    Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида Рамазон ҳайити намози ўқилди

Теҳрон университетида бўлиб ўтган бугунги Рамазон ҳайити намозини катта оломон иштироки билан Теҳрон жума намози имом хатиби ҳужжат-ул ислом вал муслимин Козим Сиддиқий имомлик қилди.

Шунингдек Рамазон ҳайити намози Эроннинг турли шаҳарлари айниқса Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамларида ҳам бўлиб ўтди.

Эрон бўйлаб  1300 ортиқ муқаддас қадамжойларда ҳам Рамазон ҳайити намози ўқилди.

ИСНА ахборот агентлигининг хабар қилишича Рамазон ҳайити намози бу йил Теҳрон университети коронавирус тарқалиши сабабли икки йиллик танаффусдан кейин  ҳужжатул-ислом вал муслимин Козим Сиддиқий имомлигида ўқилди.

Айтиш керакки сўнгги икки йил ичида коронавирус тарқалиши сабаб Рамазон ҳайити намози соғлиқни сақлаш кўрсатмаларига мувофиқ очиқ ҳавода ўтказилганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча айрим  мамлакатлар жумладан Саудия Арабистони, Туркия, Миср, Қатар, Ўзбекистон , Тожикистон ва Фаластин мамлакатларида ва бугун эса Эрон, Покистон ва Ироқ каби мамлакатларда Рамазон ҳайити бўлиб ўтди.

 

 

Ёрлиқ