Нега Рамазон иймонлилар-мўъминлар учун ноёб имкониятдир?
-
Нега Рамазон иймонлилар-мўъминлар учун ноёб имкониятдир?
Рамазон ойи Қуръон ва илоҳий таълимотларга алоҳида эътибор беришни тавсия этишни эслаганимизда, Рамазон ҳаёт йўлини кўздан кечириш ва қайта кўриб чиқиш учун қулай вақт эканлигини тушунамиз.
Рамазон ойи ва рўза кунлари нафақат жисмонан покланиш, балки руҳни поклаш ва покланиш учун имкониятдир. Шу боис, бу ой руҳ ва қалбни дунёвий ифлосланишдан тозалаш ва инсон ва Худо ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш учун энг яхши имконият ҳисобланади. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу ойда мўъмин киши диққатини ибодатга қаратиб, дунёвий ҳаётий нарсалардан узоқлашиб, ботиний покликка эришишга ҳаракат қилади. Бу ой Қуръон ва илоҳий таълимотларга алоҳида эътибор беришни тавсия этишни эслаганимизда, Рамазон ҳаёт йўлини кўриб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун яхши вақт эканлигини тушунамиз.
Бу муборак ойда инсонлар ўзларининг ахлоқий тарбиясига кўпроқ эътибор бериб, бошқаларга ёки ўзига зарар етказадиган ҳатти-ҳаракатлардан қочишга ҳаракат қиладилар. Тил ва ғазаб, ўзини четга суриб қўймаслик ва яхши ишлар ва бошқаларга ёрдам бериш нафақат шахсий ўсишга ёрдам беради, балки янада мувозанатли ва ахлоқий ижтимоий шаклланиш учун платформага айланади. Шундай қилиб, Рамазон жамиятидаги ижтимоий муносабатлар ва инсоинй ришталарни тиклаш ва жамоавий руҳни интеграция ва ижобий ўзаро муносабатларга йўналтириш учун имконият бўлиши мумкин.
Рамазоннинг файзига бошқа томондан қарайдиган бўлса, у Аллоҳ таолонинг бу ойга белгилаб қўйган маънавий таъсири бўлиб. одамларнинг хулқ-атворини енгилшатиради. шундай қилиб, инсонлар Аллоҳ таолога кўпроқ огоҳ бўлиб, гуноҳ ва хатолардан узоқлашиб, ўзларига кўпроқ эътибор қаратадилар.
Ана шу нуқтаи назардан Рамазон ойи олтин фурсат саналади. Ислом азиз пайғамари Ҳазрат Муҳамад /с/ буюрган:رَمَضانَ شَهرُ اللّه عَزَّوَجَلَّ وَ هُوَ شَهرٌ یُضاعِفُ اللّه فیهِ الحَسَناتِ وَ یَمحو فیهِ السَّیِّئاتِ وَ هُوَ شَهرُ البَرَکَةِ»؛
Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг ойи бўлиб бу ойда Аллоҳ таоло яхши амалларни зиёда қилади, гуноҳларни поклайди., баракалар ойидир../Биҳорул анвор 96-jild, 340-бет, ҳ. 5/.
Рамазон ойида савоб амалларни кўпайтириш, бу ойда қилинган ҳар бир савоб бошқа вақтлардан кўра каттароқ бўлишни билдиради. Бу хусусият Рамазонни савоб иш қилиш ва Аллоҳга яқинлашиш учун ноёб имкониятларга айлантиради. Бу ойда намоз, рўза, ёрдам каби амаллар алоҳида қадрлидир.
Бундан ташқари бирор киши қарор ва тавба билан Аллоҳга қайтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради ва кетказади. (یَمحو فیهِ السَّیِّئاتِ) Бу хусусият Рамазонни руҳни тозалаш учун алоҳида имконият қилади Рўзадорлар тавба қилиб, мағфират сўраб, гуноҳ юкидан халос бўлиб, Аллоҳнинг раҳматидан баҳраманд бўладилар.
Яна бир жиҳати шундаки, ушбу ҳадисда Рамазон ойи " барака ойи" дейилади. Барака ҳаётда яхшиликни ошириш демакдир. Бу ойда вақт, амал ва ҳатто инсоннинг ҳаёти баракали бўлади.
Бу неъмат нафақат моддий неъматар билан чекланиб қолмай, балки маънавий неъмат, қалб осойишталиги ва иймоинни мустаҳкамлшни ҳам ўз ичига олади. Рамазон ойи маънавий юксалиш, ҳаётда ижобий ўзгаришлар қилиш ва илоҳий неъматлардан фойдаланиш учун имкониятдир.