Теҳронда Эрон президенти Қатар амирини расман кутиб олди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i71852-Теҳронда_Эрон_президенти_Қатар_амирини_расман_кутиб_олди
Эрон президенти Теҳроннинг Саъдобод маданий-тарихий мажмуасида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни тантанали кутиб олди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 12, 2022 16:32 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Эрон президенти Қатар амирини расман кутиб олди
    Теҳронда Эрон президенти Қатар амирини расман кутиб олди

Эрон президенти Теҳроннинг Саъдобод маданий-тарихий мажмуасида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни тантанали кутиб олди.

Қатар амири Shayx Tamim bin Hamad Ol Soniy  Эронга бир кунлик ташрифи чоғида Эрон президенти  Иброҳим Раисий билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва Теҳрон ва Доха ҳамкорликларини ошириш бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Қатар амири Эрон президенти билан учрашувидан ташқари Эрон Ислом республикасининг бир қатор юқори мартабали расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.

Эрон президенти Қатар Амирининг расмий таклифига биноан ва газ экспорт қилувчи давлатлар саммитида иштирок этиш учун  2022-йил февраль ойида Дохага ташриф буюрди ва бу ташриф доирасида Эрон ва Қатар ўртасида 14 та ҳамкорлик ҳужжати икки давлат расмийлари томонидан имзоланганди.