Теҳронда Эрон президенти Қатар амирини расман кутиб олди
Эрон президенти Теҳроннинг Саъдобод маданий-тарихий мажмуасида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни тантанали кутиб олди.
Қатар амири Shayx Tamim bin Hamad Ol Soniy Эронга бир кунлик ташрифи чоғида Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва Теҳрон ва Доха ҳамкорликларини ошириш бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Қатар амири Эрон президенти билан учрашувидан ташқари Эрон Ислом республикасининг бир қатор юқори мартабали расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.
Эрон президенти Қатар Амирининг расмий таклифига биноан ва газ экспорт қилувчи давлатлар саммитида иштирок этиш учун 2022-йил февраль ойида Дохага ташриф буюрди ва бу ташриф доирасида Эрон ва Қатар ўртасида 14 та ҳамкорлик ҳужжати икки давлат расмийлари томонидан имзоланганди.