Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси Тожикистонга сафар қилди
(last modified Mon, 16 May 2022 08:02:46 GMT )
май 16, 2022 13:02 Asia/Tashkent
  • Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси Тожикистонга сафар қилди
    Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси Тожикистонга сафар қилди

Эрон Қуролли кучллари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий олий даражадаги эронлик ҳарбий делегация бошчилигида Тожикин билан мудофаа ва ҳарбий ҳамкорликларни ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида Душанбе шаҳрига ташриф буюрди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси Бош штаби раҳбари генерал Муҳаммад Боқирий  Душанбега киргач Тожикистон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ва бу мамлакат мудофаа вазири биринчи ўринбосраи Имомали Собирзода ва Тожикистон ҳарбий расмийлари кутиб олдилар.

Генерал Боқирий сафари жараёнида Тожистон президенти билан учрашиб Тожикистон Қуролли кучларининг ҳарбий ва илмий марказларига ташриф буюриши кутилмоқда.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Эрон ва Тожикистон ўртасида ҳарбий ва мудофаа соҳаларидаги ҳамкорилкни мустаҳкамлаш ва ривожантиришни ташрифининг асосий мақсадларидан бири сифатида қайд эиб, Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон республикаси бир геосиёсий  минтақада жойлашган бўлиб икки давлат воқеалар бир -бирига таъсир қилади деб эълон қилди.

Генерал Муҳаммад Боқирий Эрон ҳукуматининг қўшнилар билан муносабатларни ривожлантириш сиёсатига ҳам тўхталиб, Эрон ва Тожикистон хавфсизлигини, тинчлигини мустаҳкамлаш мақсадида сафари давомида ҳарбий ва сиёсий расмийлар билан икки томонлама учрашувлар ўтказишини маълум қилди.