Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Эронга келди
(last modified Sun, 22 May 2022 09:38:14 GMT )
май 22, 2022 14:38 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Эронга келди
    Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Эронга келди

Қозоғистон республикаси Бош вазири ўринбосари ва бу мамлакат садво ва интеграция вазири бошчилигидаги делегация Эронга келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эронга келган  Қозоғистон республикаси Бош вазири ўринбосари  ва бу мамлакат савдо ва интеграция вазири бошчилигидаги делегация икки кунлик сафарида  Эроннинг юқори мартабали расмийлари билан Қозоғистон ва Эрон ҳамкорилкларига оид кенг кўламли масалани муҳокама қилиши кутилмоқда.

Қозоғистоннинг ушбу расмийси ташрифидаа Эрон қишлоқ хўжалиги, нефт, йўллар, шаҳарсозлик ва соғлиқни сақлаш вазирлари, Миллий нефт компанияси ва Миллий темир йўл компаняси, Эрон марказий банки ва савдо-саноат  палатаси, Қозоғистонн ва Эрон қўшма саноат палатаси вакиллари, шунингдек йирик  импорт ва экспорт компаниялари, дон,, мойли ўсимликлар, транзит, порт, темир йўл, ва бошқа эронлик компаниялари намояндалари билан учрашиб мулоқот қилади.