Эрон Ўзбекистонда ўтказилган Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгашида муваффақиятли қатнашди
(last modified Sun, 22 May 2022 11:07:29 GMT )
май 22, 2022 16:07 Asia/Tashkent
  • Эрон Ўзбекистонда ўтказилган Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгашида муваффақиятли қатнашди
    Эрон Ўзбекистонда ўтказилган Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгашида муваффақиятли қатнашди

Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгашининг Осиё-Тинч океани ижроия қўмитасининг 3 йиғилиши 2022-йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтди ва Эрон делегацияси ҳам унда мувафаққиятли қатнашди.

Жаҳон ҳунармандчилик кенгашининг Осиё-Тинч  океани минтақавий ижроия қўмитасининг 3-йиғилишида Эрон, Таиланд, Қувайт, Малайзия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Фаластин, Австралия, Хитой ва Индонезиядан вакиллар қатнашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тиилдаги сайтининг хабар қилишича, йиғилишда Эрондан ҳунармандчилик таълими ва тарғибот  бошқармаси бош директори Видо Тавҳидий ва мерос, маданият, турзим ва ҳунармандчилик вазирлигининг ҳунармандчилик ва анаъанавий санъат вазири ўринбосари Пуриё Маҳмудиён ҳам онлайн тарзда қатнашди.

Йиғилшида Эрон  ҳунармандчиликк вазири ўринбосари Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши президентини Эрон халқаро ҳунармандчилигининг  шаҳар ва қишлоқларининг ҳакамлик жараёнида иштирок этишга таклиф қилди.

Йиғилиш якунида Эрон вакили  аъзоларига Эрон ҳунарманчиликни  2021-2022 йиллардаги муҳим режаларини тушунтириб берди.

Йиғилишда Эрон ҳунармандчилиги вазири ўринбосари икки таклифи жумладан  2023-йил май ойида Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгашининг 39- Бош Ассамблеяси Бутунжаҳон ҳунармандчилик шаҳри сифатида Шерозда ўтказиш ва  1401-йилда Теҳронда " Фажр" ҳунармандчилик ва анъанавий санъат фестивалини ўтказиш тўғрисидаги таклиқлари тақдим этилди ва кўпчилик овоз билан маъқулланди.