Эрон ва Ўзбекистон ўртасида туризм техник қўмитаси тузилади
-
Эрон ва Ўзбекистон ўртасида туризм техник қўмитаси тузилади
Эрон ва Ўзбекистон ўрасидаги алоқаларни ривожлантириш ва маданий алоқлаарни чуқурлаштириш мақсадида тез орада икки мамлакат туризм техник қўмитаси тузилади.
Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги элчиси Фариддин Насриев кеча Эрон Ислом Республикаси маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сайидризо Солеҳий Амирий билан учрашганида томонлар бир-бирлари билан туризм, маданий мерос ва ҳунармандчилик каби 3 йўналишда алоқаларни мустаҳкамлаш ва қўшма ҳамкорликни муҳокма қилишди.
Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сайидризо Солеҳий Амирий мазкур учраушв Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришига умид билдириб, Эрон президенти ва ҳукуматини ўзаро алоқаларни ривожланиишга алоҳида эътибор қаратаётганига ишора қилди ва бу ишнинг бошланиш нуқтаси сифатида элчихона ва элчининг жиддий иродаси ва ҳаракатлари борлигинии ҳам маълум қилди. У шунингдек яқинда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдулҳакимов билан учрашуви ва қўшма ҳамкорлик меморандумини имзолаш тўғрисидаги келишувни тилга олар экан, Эрон ва Ўзбекистон сайёҳларни сонини кўпайтириш ва маданий алоқлаарни чуқурлаштириш мақсадида икки мамлакат туризм техник қўмитаининг тузилишини муҳим деб атади.
Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунарманчдчилик вазирии рейслар сонини кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилиб, Ўзбекистон авиакомпаниялари билан музокаралар олиб борган ва икки томоннинг сайёҳлик агентликларини боғлаган ҳолда, бу чора-тадбирларни икки давлат ўртасида сайёҳлар алмашинувини оширишни кўриб чиқди.
Эроннинг ушбу расмийси 6 номоддий мерос, яъни Наврўз байрами, рубоб чолғуси зардўзлик, ифторлик, пиллачилик ва ипак тўқиш ҳамда минятурачиликнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликда жаҳон рўйхатидан ўтзилганига тўхталиб икки халқнинг диққатга сазовор жойлар ва маданий ўхшашликлар билан таништиришда қўшма фестивллар ўтказиш муҳимлигини таъкидлар жкан, сайёҳларнинг кўпайиши ва икки халқ ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши муносабатларида ўзгаришларга, сиёсий тараққиётга олиб келиши мумкин деб аниқлик киритди.