Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама транспорт ва транзит ҳамкорлиги ривожланмоқда
(last modified Tue, 07 Jan 2025 11:51:44 GMT )
Январ 07, 2025 16:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама транспорт ва транзит ҳамкорлиги ривожланмоқда
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама транспорт ва транзит ҳамкорлиги ривожланмоқда

Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Йўллар ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари, портлар ва денгизчилик ташкилоти бошқаруви директори Алиакбар Сафоий биан учрашувида, икки давлат ўртасида савдо-сотиқни енгиллаштиришни амалга ошириш учун Эрон-Ўзбекистон ўртасидаги икки томоналма ва минтақавий транспорт ва транзит ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлиги таъкидланди.

Эрон портлари ва денгиз ташкилоти ахборот  базасининг хабар қилишича, бу учрашувда Эрон Ислом республикасининг мамлакат жаунби ва шимолидаги портлар орқали Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги мултимодал юк ташиш оқимини юмшатиш зарурлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эроннинг портлар ва денгизчилик ташкилотининг ўзбекистонлик ишбилармоннинг Эрон орқали ўтувчи минтақавий йўлакларга чиқиш йўлидаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишга тайёрлигини, икки томоннинг ишбилармон делегациялари алмашинуви, айниқса Ўзбекистон техник вакиллари, савдогарлари ва транспорт компанияларининг "Шимол -жануб" коридори доирасида икки мамлакат ўртасидаги турли транзит йўналишларидан фойдаланиш мақсадида Эрон порт потенсилаи билан танишиш, мазкур учрашувда кўтарилган бошқа мавзулар сирасидан эди.

Учрашувда шунингдек Эрон ва Ўзбекистон президентлари томонидан белгилланган  мақсадларга эришиш учун Эрон порт қувватларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистоннинг Россия ва Ҳиндистонга товарларни муаммосиз ўтказиш бўйича қўшма минтақавий йўлакларни белгилаш алоҳида таъкидланди.

Бошқа хабарга кўра. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Мозандарон устонига ташрифи доирасида губернатор Меҳди Юнусий Ростамий билан учрашганида, Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Мозандарон устони ўртасида ҳамкорликни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида ишбилармон доира вакилларининг ҳудудларга ўзаро ташрифларини ташкиллаштириш ҳамда қўшма савдо кўргазмаларини ташкил этиш бўйича келишиб олинган.