Эроннинг номоддий мероси дунёда 4-чи ўринга кўтарилди
(last modified Thu, 06 Feb 2025 12:34:06 GMT )
феврал 06, 2025 17:34 Asia/Tashkent
  • Эроннинг номоддий мероси дунёда 4-чи ўринга кўтарилди
    Эроннинг номоддий мероси дунёда 4-чи ўринга кўтарилди

Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири ўринбосари, бу йил кўблаб ҳолатлар қайд этилиши билан Эронниннг номоддий жаҳон меросидаги ўрни биринчи марта тўртинчи ўринга чиққанини маълум қилди.

Бугун чоршанба куни Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири ўринбосари Али Доробий Эрон  жануби ғарбидаги Шўш шаҳрига сафар қилганида, сўнгги 4 йил  ичида Эроннинг номоддий жаҳон меросидаги мавқеи еттинчи ўриндан бешинчи ўринга кўтарилган ва сўнги ойларда ҳам амалга оширилган чора-тадбирар билан бу позиция 26 та ҳолат қайд этилган ҳолда дунёда 4-чи ўринга кўтарилди деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Али Доробий шунингдек, сўнгги ойларда дунёнинг гегемон рўйхатга олинишига ишора қилиб, деди: Эроннинг моддий ва табиий меросдаги ўрни ҳам 28 та ҳолат билан дунёнинг биринчи 10 давлати қаторига киради.

Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири ўринбосарии туризмни барқарор ривожлантириш ва маданий меросни асраб-авайлаш зарурлигини тилга олиб, келгуси йили Хузистонда маданий мерос мултимедиа маҳсулотларнинг тўртинчи халқаро фестивали бўлиб ўтади ва ушбу муҳим кўргазма мазкур вазиятнинг бой тарихий ва маданий имкониятларини кўпроқ таништириш фурсатидир, деб хабар қилди.

Номоддий мерос деганда вақт ўтиши ва олдинги авлодлардан қолган маданий маҳсулотлар ва жараёнлар тушунилади. Қўшиқ, мусиқа, рақс, драма, имкониятларни ошириш, пазандалик, санъат ва ҳунармандчилик  ва турли фестиваллар каби маданиятнинг кўплаб қисмлари номоддийдир. Булар ёзиб олиниши мумкин бўлган маданият шакллари бўлиб улар моддий бўлмаган ва музей каби жисмоний жойда сақланмайди. аммо уларда ишлатиладиган асбоблар ва қурилмалар орқали уларни тажриба қилиш мумкин.