июн 04, 2022 13:30 Asia/Tashkent
  • Имом Хумайний реҳлатлари йиллиги маросими якунида ул зот ғоялари билан қайта баъайт қилинди
    Имом Хумайний реҳлатлари йиллиги маросими якунида ул зот ғоялари билан қайта баъайт қилинди

Имом Хумайний реҳлатларининг 33 йиллиги маросимида қатнашган зиёратчилар " томиримиздаги қон-раҳбаримизга туҳфадир" шиорини айтиб, Эрон Ислом республикасининг асосчиси Имом Хумайний ва Эрон инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаийга садоқатини намоён этдилар.

Эслатиб ўтамиз, бугун 2022 йил 4 июнь куни Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларининг 33 чи йиллига тўғри келади.

Ислом Иниқилобининг буюк асосчиси ва пешвоси Руҳуллоҳ Мусавий Хумайний /р.а/ 87 йиллик машаққатли меҳнат ва тинимсиз саъй-ҳаракатдан иборат ҳаётдан сўнг дунёдан кўз юмдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Инқилоб раҳбари  Оятуллоҳ  Хоманаийнинг Эрон ислом республикаси асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р./а реҳлатларининг 33 йиллиги маросимида сўзлагант нутқи охирида  зиёратчилар  ва инқолбий шиорлари биланн ул киши билан хайрлашдилар.

Халқ ҳам Имом Хумайний /р.а/  зиёратгоҳидан чиқаётиб, бу маросимда фақат имомат ва вилоят иштиёқи ва Имом Хумайний ғоялари билан байъат қилиш учун қатнашганликларни эълон қилдилар.

Ислом Инқиоби буюк асосчисининг реҳлатларини йиллик маросимлари коронавирус туфайли 2 йил  танаффусдан кейин барча соғлиқ протоколар ва қоидаларни риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтди.

 Имом Хумайний /р.а/  фаол олимлар, бошқарувчилик,жасорат, яхши-хулқ -атвор, демокртия, тақводорлик ва содда ғаёт намунаси эдилар  ва  33 йил олдин 87 ёшида юрак хасталиги туфайли оламдан кўз юмдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ҳазра Имом Хумайний /р.а/ ни дафн маросимида /1989 йилда/ 10 миллиондан ортиқ киши / ўша пайтдаги Эрон аҳолисининг қарйиб 6 дан бир қисми/ иштирокида ўтазилган тарихдаги энг йирик дафн маросими сифатида Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган.

 

Ёрлиқ