Имом Хумайний /р.а/ бошқарув системасини ўзгартирдилар
Имом Хумайний /р.а/ нинг сиёсий назариясида фиқҳ ва илоҳий буйруқлар юксак ўрин тутади. Уларнинг ўзлари айтанларидепк: фиқҳ илми инсонни бешикдан қабргача бошқаришнинг ҳақиқий ва мукаммал назариясидир.
Имом Хумайний /р.а/ бошқарув цикли ва жараёнида сиёсат ишлаб чиқишда ҳам стратегияларни шакллантиришда, тартибга солиш ва ёрдам беришда фиқҳ илмининг мавқеига алоҳида эъибор қаратган. У кишига кўра фиқҳга асосланган тизимни барқарорлашда боши берк кўчага кириб қолиш йўқ.
Имом Хумайний /р.а/ ислом республикаси референдуми ва конституция бўйича референдум билан ўзининг дастлабки асосларини мустаҳкамлаган ва мамлакат бошқарувчиларини халқ овози билан сайлаш орқали амалга оширган Эрон диний халқчиллиги ва ё демокраитяси инсон бршқарувидаги янги ҳодиса ва пайғамбарлар ва илоҳий авлиёлар йўлининг давомидаги ҳикматли янгича тафаккурдир.
Имом Хумайний /р.а/ 20-аср охирида бу илоҳий моделни жасорат билан таклиф қилди ва Эрон халқи уни жасорат билан олқишлади ва қўллаб-қувватлади.
Диний демокртия деганда жамиятни илоҳий мақсадлар сари силжитиш учун халқ овози ва халқ танлови билан бошқарувининг турли даражадаги содиқ, тафаккур, тажриба ва матонат соҳиби бўлган илм-фан олимлар, донишмандларнинг бўлиши, Қуръоннинг жами учун асосий амри бўлган адолатни аста-сеин амалга оширишдир. Бошқа таъбир билан айтганда, диний халқчиллик ва ё демократия солиҳ ҳукмдорларни адолатли боқшарув модели билан бирлашишини ангглатади.