Инқилоб раҳбари: душманлар Эрон халқини ислом тузумга қарши қўя олмайди /қўшимча хабар/
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон ислом республикасининг аосчиси Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларнинг 33 йиллиги муносабатида : Исломий республикада халқ омили жуда муҳим бўлиб, душманлар Эрон миллатини исломий тузумга қарши қўя олмайди деб таъкидладилар.
Инқилоб Раҳбари идоарси ахборот сайтининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, икик йил танаффусдан кейин, ўтказилган Эрн ислом ерспубликасининг буюку асосчиси, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ вафотини 33 йиллиги муносабитда ул зот мақбаралари олдидаги хақлнинг қизғин тўпламида , бугунги кунда халқнинг дин ва инқилобга нисбатан тамойиллари Инқилоб аввалига кўра ошиб кетгании таъкидлаб, қаршилик ва руҳониятдан истиқбол этишда халқнинг ажойиб иштироки бунинги ёрқин мисолидир деб айтдилар.
Инқилоб раҳбари ўз нутқида, шаҳид Қосим Сулаймонийнинг дафн маросими ва ушбу буюк инқилобий, мужоҳиднинг улуғлашиида миллионлаб инсонларни қатнашгани ва Оятуллоҳ Софий Гулпойгоний ва Оятуллоҳ Беҳжат каби буюк диний пешволар ва олий мартабали фақиҳларниг вафот маросимида халқнинг билдирган ҳис- туйғулаинни мамлакатдаги бошқа ҳеч қандай сиёсий арбоблар ва шахслар хотирасини улуғлаши билан таққослаб бўлмайдагинани эслатиб, буни халқнинг руҳоният, қаршилик ҳаракати ва жиҳодга нисбатан ишонч ва эътиборининг яққол намунаси деб тавсифладилар.
Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида, Эрон душманларини кетма-кет нотўғри ҳисоб-китобларининг сабабларини таҳлил қилиб, бундай ҳисоб -киьобларни шаклантиришда бир қатор хоин эронлик маслаҳатчиларининг ролига ҳам тўхталиб, бундай жинояткор маслаҳатчилар на фақат ўз мамлакати балки АҚШга ҳам хиёнат қилдилар чунки улар нотўғри маълумот билан муваффақиятсизликка учрадилар деб изоҳладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси сўзларининг бошқа қисмида Эрон билан думшанликларнинг омилларидан бири сифатида Имом Хумайнийнинг Ғарбдан жиддий масофани тайинлагани эканлигини маълум қилиб, Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва /Инқилобдан олдин Теҳронда жойлвашган/ сионистик режим элчихонасини Фаластин халқига тақдим этиш, АҚШ ва Европа давлатлариниг иккиюзламачиликлари ва жиноятларини танқид қилиб, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ нинг ислом цивилизацияси ва тафаккури ва Ғарб ақида ва ғоялари ўратсида қўйган масофанинг муҳим намунасидир деб эълон қилдидлар.
Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек Греция ҳукуматининг Эрон кемасидан қилган қароқчилигига ишора қилиб, олдинроқ Греция давлати АҚШ фармони билан Эрон нефтини ўғирлади аммо фидоий ва қаҳармон Эрон кучлари душманнинг нефт танкерини қўлга олганида улар кенг -қамровли таблиғотларида Эронни ўғриликда айбладилар, ҳолбуки улар бизни нефтимизни ўғирлашганди, шунинг учун ўғирланган мол- мулкини қайтариб олиш қароқчилик ёки ўғрилик эмас деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб раҳбари: Имом Хумайний /р.а/ Ислом республикасининг руҳидир