июн 07, 2022 10:44 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Эрон давлати Фаластин халқининг қаршилик ҳаракати ва озодлик курашини қўллаб-қувватлайди
    Амир Абдуллоҳиён: Эрон давлати Фаластин халқининг қаршилик ҳаракати ва озодлик курашини қўллаб-қувватлайди

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Эрон давлати Фаластин халқининг қаршилик ҳаракати ва озодлик курашини қўллаб-қувватлашишини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон шаҳрида  Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларининг йиллиги маросимида қатнашган бир гуруҳ ливанлик ва фалатинлик гуруҳлар  сиёсий етакчилари ва расмийлари билан учрашганида  Фаластин ва Қуддус  масаласи Имом Хумайнийнинг фикр ва қарашларида алоҳида ўрин тутганини таъкидлаб, Имом Хумайний /р.а/ Фаластинни ислом оламининг биринчи устувор вазифаси сифатида баҳолаган деб эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён бу учрашувда  Ислом Инқиоби олий раҳнамоси Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон ислом республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайнийнинг нуқтаи назари билан бирга Фаластинни озод қилиш масаласига алоҳида қизиқиш билдириб, бутун Фаластин заминининг жиноятчи сионистлар истилосидан озод этилишига ишонади деб таъкидладилар.

Эрон ТИВ раҳбари, Эрон ҳукуматини Фаластин қаршилигини тўлиқ қўллаб-қувватлишига тўхталиб, Эрон ҳар қандай босимларга қарамай, ўз принсипиал позициясидан қайтмайди деб изоҳлади.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён шунингдек  баъзи исломий давлатларнинг сионистик режим билан алоқаларни йўлга қўйиш ва нормаллаштириш йўлидаги ҳаракталарини Фаластин масаласига хиёнат эканлигини баён этиб, бу давлатлар ўз ҳаракатларидан пушаймон бўлишларини қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Фаластин масаласининг асосий ечими қоччинларни қайтариш ва бу заминнинг асосий аҳолиси ўртасида референдум ўтказишдир деб баён этди.

Фаластин ва Ливан қаршилик гуруҳлари ва сиёсий ҳаракатларининг етакичлари ҳам  Фаластин ва Ливандаги сўнгги сиёсий ўзагиришлар ҳақида ҳисобот бериб,  Ливан ва Фаластин қаршилик гуруҳларининг шакланиши ва ғалабасига Имом Хумайний /р.а/ ғояларининг таъсрини эслатиб,  Эроннинг Фаластин ва Ливан қаршилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашишини олқишладилар.

 

 

Ёрлиқ