Эрон ва Туркманистон расмийлари ўзаро муносабатлар ривожига урғу берди
Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири ҳамда Туркманистон бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири ўртасида бўлиб ўтган учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эроннинг йўллар ва шаҳарсозлик вазири Рустам Қосимий Туркманистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашганида, Эрон Ислом республикаси минтақа давлатлари билан транзит транспортини ривожлантиришда ҳеч қандай чекловларга эга эмас деб айтди.
Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири шунингдек Эрон минтақа давлатлари , жумладан Туркманистон билан Форс кўрфази ва Уммон денгизи сувлари бўйлаб шимолий ҳудудларга қўшма транзитни бошлаш ва кенгайтиршига тайёр деб қўшимча қилди.
Рустам Қосимий бу учрашувда Эрон ва Туркманистон ўртасидаги транзит алмашинуви миқдори ортган бўлса-да, савдо-иқтисодий алмашинувни кенгайтиришга ҳаракат қилиш керак деб айтди.
Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов учрашувда Эрон ва Туркманистон яхши географик ҳолатда ва транспорт соҳасида яхши иш қила олади деб айтди.
Туркманистон ташқи ишлар вазири унинг мамлакати юк ташишни кенгайтириш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ ва Эрон билан барча соҳаларда алоқаларни кенгайтиришга тайёр деб қўшимча қилди.
Туркманистон президенти Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан бугун сешанба куни Эронга сафар қилади.