июн 15, 2022 10:26 Asia/Tashkent

Эронга сафар қилган Туркманистон президенти Эрон ислом республикаси президенти томонидан расман кутиб олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Турманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг расмий таклифига биноан сиёсий ва иқтисодий соҳа вакилларидан иборат юқори даражадаги делегация бошчилигида Теҳронга келди.

Сардор Бердимуҳаммедов Теҳронга икки кунлик ташрифи режаларидан Эрон президенти билан учрашув ва музокара, Эрон ва Туркманистон икки давлат олий даражадаги делегацияларининг қўшма мажлисини ўтказиш, ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар ва меморандумларни имзолаш бор.

Бу эса Сардор Бердимуҳаммедовнинг Туркманистон президенти бўлганидан кейин Теҳронга илк сафаридир.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Теҳроннинг Саъдобод маданият мажмуасида Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий томонидан Туркмнистон президенти Сардор Бердимуҳаммедовни расмий кутиб олиш маросими бошланди.

 

Ёрлиқ