Абдулоҳиён Боррел билан суҳбатда: бошқа томон икки томонлама стандартлардан воз кечиши керак
-
Абдулоҳиён Боррел билан суҳбатда: бошқа томон икки томонлама стандартлардан воз кечиши керак
Эрон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари билан телефон орқали суҳбатида Теҳрон ҳамиша мантиқий ва натижага асосланган музокараларнии олқишлаган, бироқ яхши ва давомли келишувга эришиш учун қарши томон ўзининг икки томонлама ва қарама-қарши ҳатти-ҳаракатларини бир четга суриб қўйиш зарур деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпанчясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеф Боррел санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралардаги сўнгги вазиятни муҳокама қилди.
Абдуллоҳиён Боррелнинг келишувга эришишдаги саъй-ҳаракатларини қадрлаб, Халқаро Атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгашида резолюция чиқаришда, АҚШнинг ноконструктив ва шошқалоқлик ҳаракатини танқид қилди ва музоакраларни давлм эттириш таклифига жавобан, Теҳрон давлати ҳамиша мантиқий ва натижага асосанган музокараларни олқишлаган , бироқ яхши ва давомли келишувга эришиш учун қарши томон ўзининг икки томонлама ва қарма-қарши ҳатти-ҳаракатларини бир четга суриб қўйиш заруо деб эълон қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ҳеч қачон музокаралар столидан узоқлашмаган шунинг учун ҳам биз музокараларда исталган келишувга эришиш учун доимо муҳим ташаббуслар билан чиқдик аммо музокара самарали бўлиши керак деб қайд этди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раиси Жозеф Боррел ҳам якуний келишувга эришишда ижобий рол ўйнашда давом этишдан манфаатдорлигини билдириб, мавжуд вазиятдан чиқиш йўли дипломатияга интилиш ва самарасиз ҳаракатлардан воз кечишдир деб айтди.
Жозеф Боррел шунингдек Эроннинг яхши ва узоқ муддатли келишувга эришиш учун конструктив иродасини тан олиб, биз Венада келишувга эришишдан узоқ эмасмиз ва ҳозир музокараларни тез қайта бошлаш вақти келди ва кескинлик кучайишининг олдини олишга ҳаракат қилиш муҳим деб аниқлик киритди.