июн 27, 2022 14:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар шу ҳафта бўлиб ўтади
    Эрон ТИВ матбуот котиби: санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар шу ҳафта бўлиб ўтади

Эрон ТИВ матбуот котиби, АҚШ билан санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар шу ҳафта билвосита Форс Кўфрази давлатларидан бирида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Эрон телерадииокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода ташқи сиёсат соҳасидаги сўнгги ўзгаришларни тушунтирар экан, АҚШ санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар қаерда бўлишига ҳам тўхталиб, музокаралар вақти ва жойи деярли аниқ якуний қарорлар бугунгача қабул қилинади деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби Форс Кўрфази минтақасидаги ўлкалардан бири Эронга нисбатан зулмкор санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларга мезбонлик қилишни ва музокаралар яқин кунларда ва бу ҳафтада бўлишини билдириб, музокаралар бошланишига замин яратган Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррелнинг саъй -ҳаракатларини юқори баҳолади.

 Боррел Эронга сафар қилиб батафсил музокаралар олиб борганди АҚШ томонини фикрларини етказди ва АҚШ Комплекс ҳаракатлар режаси ва  2231-сонли резолюцияда Эроннинг ҳаракатлари ва фойдасини кафолатлаш мажбуриятини маълум қилган деб  қўшимча қилди Хатбизодла.

Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ бошқа мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилади, АҚШ учун террорчи гуруҳлар аҳм муҳим эмас, бу режим учун фақат партия ва шахсий манфаатлари муҳим деб аниқлик киритди.

Саъид Хатибзода ўз сўзларида,  ўтказиладиган келгуси музокара Эрон ядро дастурининг кўлами ҳақида эмас балки фақат санкцияларни бекор қилиш соҳасидаги бир нечта қолган масалалар бўйича баҳсли масалалар ҳақидадир дея айтди.

 

Ёрлиқ