июн 21, 2022 11:47 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати Эфиопиядаги терактни қоралади
    Эрон ҳукумати Эфиопиядаги терактни қоралади

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби бугун Эфиопияда содир этилган терактни кескин қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясиинги ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Саъид Хатибзода  бугун Эфиопияда содир этилган терактни қоралаб Эфиопия ҳукумати ва халқига ҳамда ушбу жиноятдан омон қолганларга ҳамдардлик билдирди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз баёнотида Эрон Ислом Республикаси Эфиопиянинг Аромия ҳудудида қуролли исёнчилар томонидан уюштирилган ҳужумда бир қанча эфиопяликларнинг ўлдириши муносабати билан чуқур таассуф ва ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз шанба куни қуролли исёнчилар Эфиопиянинг Оромия вилоятига ҳужум қилиб камида  260 кишини ўлдирди. Бу қатлиом Эфиопиянинг энг қонли кунларидан биридир.

Ушбу терактдан омон қолган аҳоли ҳужумчилар одамларни қирғин қилиб жасадларини оммавий қабрларга кўмганини айтишмоқда.

Эфиопия сўнгги йилларда бир қанча минтақаларда кенг тарқалган этник зиддиятларга гувоҳ бўлмоқда ва уларнинг аксарияти тарихий норозилик ва сиёсий таранглик туфайли юз беради.

Ёрлиқ