Покистон суннийлар мусиқа гуруҳи Эронга келди; Аҳли Байтга нисбатан муҳаббат чегара билмайди
-
Покистон суннийлар мусиқа гуруҳи Эронга келди; Аҳли Байтга нисбатан муҳаббат чегара билмайди
Эрон парламенти раисини Эроннинг мусулмонларни ҳимоя қилишдаги роли ҳақидаги сўзлари, Покистоннинг сунний мазҳабидаги мусулмонлар мусиқа гуруҳини Эронга келгани хусусидаги хабарларни Порс тудей сайтидан ўқишингиз мумкин.
* Покистон суннат аҳлининг " Биродарлар Собирий" мусиқий гуруҳи Эронга биринчи сафарида Эрон телерадокомпаниясининг " Асри Хонавода" теледастурида иштирор этди. бу гуруҳ қаввали мусиқасининг ижро этишдан ташқари, Ҳазрат Имом Али /а/ ва пайғамбар /с/ га бўлган чуқур муҳаббатлари ва садоқатлари ҳақида гапириришди. Дастур доирасида ушбу гуруҳ раҳбари Афзал Собирий ҳам Ҳазрат Имом Али /а/ни севикли Ислом пайғамбарининг валиси ва давомчиси сифатида билган инсоннинг ичидаги ҳақиқатни кашф этиш эканлига ҳам тўхталиб, мазкур гуруҳ Аҳл байт а/ ни мадҳ этувчи шеърлар ўқиб, қаввали санъати тимсолида ўз тингловчиларга чуқур инсоний мурожаатларини етказишларини айтди.
* Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф парламент алоқаларни ривожлантириш мақсадида амалга оширган Эфиопияга ташрифи чоғида бу мамлакат Олий кенгаши раиси Шайх Иброҳим Туфо билан учрашганида дунёдаги ислом мазҳаблари ўртасидаги бирликнинг муҳимлигини таъкидлар экан, Эрон ҳукумати тузилмаларида сунийларнинг иштирокига эътибор қаратиб, ҳозирда Эрон парламентида 26 нафар сунний вакиллар фаолият юритаётганини эълон қилди.
Эрон парламенти раиси Эроннинг ҳар доим зулмга қарши позицияси, динидан қатъий назар барча мусулмонларни қўллаб-қувватловчи ягона давлат эканлигини тилга олиб, шубҳасиз, агар ислом уммати бир бўлиб, Америка душманлигига қарши турса ғалаба қозонади деб изоҳлади.
Учрашув Эфиопия олий кенгаши раиси Иброҳим Туфо ҳам Эфиопиядаги мусулмонлар аҳволи яхшиланаётганига ишора қилиб, Эроннинг дунё мусулмонларини қўллаб-қувватлашдаги ҳаракатини олқишлаб, биз Эронни дунё мусулмонларининг рамзи сифатида биламиз ва Эрон бутун ислом оламига ҳаёт бахш этувчи юракдир деб таъкидлади.